Тrilliant – янги Ўзбекистон орзусининг бир бўлаги
Тrilliant жаҳон аренасида кучли салоҳиятга эга ва обрўли лойиҳалиги билан ҳар жиҳатдан ривожланиб, гуллаб-яшнаб бораётган Янги Ўзбекистон миллий ривожланишига ҳақиқий ҳиссасини қўшмоқда.
Янги Ўзбекистоннинг руҳияти, динамикаси ва ғайратини ҳис қилаётган ва мамлакатимиз бўйлаб янги лойиҳалар юксалиб бораётган шу кунларда Ўзбекистоннинг биринчи халқаро стандартлардаги А+ бизнес-паркини Тrilliant орзудан ҳақиқатга айлантирмоқда.
2022 йил декабрь ойида тақдим этиладиган Тrilliant лойиҳаси замонавий бизнес учун жаҳон стандартларидаги офисни таклиф этади. 24 ой муддатли тўлов режаси ва 2 ойдан кейин сармоянгиз даромад келтиришни бошлаш афзаллиги билан ажралиб турадиган Тrilliant ҳам сармоя, ҳам ижарага бўлган талаб билан эътиборни тортмоқда.
Дунёдаги энг йирик архитектура офисларидан бири бўлган Сингапурдаги DP Architect имзоси билан Тrilliant Тошкентнинг қоқ марказидаги ўзига хос жойлашуви ва ўз даврига кўра илғор архитектура хусусиятлари билан ҳашаматли офис тушунчасини кейинги босқичга олиб чиқади. Турли хилдаги имкониятлар, яъни харид, озиқ-овқат, ичимликлар, турар жой, спортдан тортиб дам олиш жойларининг мавжудлиги уни нафақат офис лойиҳасига айлантиради, балки юқори стандартлар билан қурилган бизнес-паркига айлантиради. 14 ва 17 қаватли 2 та офис биноси, 17 қаватли меҳмонхона биноси, конгресс маркази, дўконлар, ресторан ва кафелардан ташкил топган Тrilliant Ўзбекистондаги биринчи A+ Business Park лойиҳаси бўлишга тайёрланмоқда.
Халқаро стандартларда Ofis
Ўзбекистон бизнес оламининг келажакдаги эҳтиёжларини кўзлаган ҳолда тайёрланган лойиҳа халқаро стандартлардаги офиснинг барча талабларини инобатга олган ҳолда қурилмоқда. Кундузги ёруғликдан максимал самарадорликни оладиган жабҳаси, очиладиган деразалари, 4,38 метр шифт баландлиги ва бошқа кўплаб инновацион хусусиятлари билан юқори шиддатдаги иш натижаси ва мотивацион архитектурага эга Тrilliant ҳашаматнинг ҳақиқий таърифини юқори сифатли хомашё ва тажриба билан очиб беради.
Тrilliant барқарорлик соҳасида дунёда қабул қилинган энг юқори халқаро аккредитациялардан бири бўлган LEED Gold сертификати талабларини инобатга олган ҳолда қурилмоқда. Ўзбекистондаги биринчи LEED Gold сертификати билан тасдиқланган лойиҳаси бўлишга номзод бўлган Тrilliant ўзининг кам энергия истеъмоли, барқарор ландшафт майдони, автомобилларни зарядлаш станциялари, чиқиндиларни қайта ишлаш қурилмалари ва бошқариш тизимлари, ҳамда ақлли вентиляция технологияси билан табиий ресурслардан самарали фойдаланади ҳамда операцион харажатларни камайтиради.
24 ой мобайнида тўлов имконияти
Ўзбекистон бизнес оламидаги стандартларни юксалтирувчи ва янги меъёрларни ўрнатувчи Тrilliant, айниқса, инвестиция орқали келадиган даромади жиҳатидан эътиборни тортади.
Дунёдаги энг йирик меҳмонхоналар тармоғидан бири бўлган InterContinental Hotels ўзининг Тошкентдаги янги меҳмонхонаси учун Тrilliant’ни танлагани ушбу лойиҳа қийматини янада оширади, JLL, ТSP ва Securitas халқаро консалтинг фирмалари билан ҳамкорлик эса лойиҳанинг қиймат самарадорлигини оширишга хизмат қилади.
24 ой давомида муддатли тўлов асосида сотиб олиш имконияти билан ва ижарага 345 та офис , шунингдек 34 та савдо объектлари мавжу. Ўзбекистон бизнес дунёсининг юлдузи ва ўзининг барча хусусиятлари билан Тrilliant 2022 йил декабрь ойида бизнес дунёсидаги шахслар ва Тошкентда истиқомат қилувчи барча одамлар учун ўз эшикларини очади.
Реклама