Тошкент марказидаги ноёб жойлашуви ва тарихий меъморий хусусиятларни ўзида мужассам этган халқаро стандартлардаги триллиант лойиҳасида офислар фойдаланишга топшириш босқичига келди. 14 ва 17 қаватли икки офис минораси, 17 қаватли меҳмонхона минораси, конгресс маркази, ресторан ва кафеларни ўзида жамлаган Business Park, бу ижтимоий ҳаёт ва бизнес олами нуқтаи назаридан Тошкентнинг янги диққатга сазовор, жозибадор маркази бўлади.
Trilliant лойиҳаси бўйича дунёдаги энг йирик меҳмонхона тармоқларидан бири бўлган Тошкент шаҳридаги InterContinental Hotels Тошкент хориждан келган IHG мутахассислари жамоаси томонидан ишчиларни ўқитишни якунлаб, ўзининг биринчи меҳмонларини кутиб олишга киришди. 16-қаватдаги Ember ресторани, спорт зал ва SPA очилиши лойиҳада офис ҳаёти ва ижтимоий ҳаётнинг сезиларли даражада жонланишини таъминлай бошлади.

Сотиб олиш ва ижарага олиш учун катта талаб мавжуд
Нуфузли лойиҳада бинонинг жабҳаси ниҳоясига етказилгани кўриниб турган бўлса-да, лойиҳа атрофидаги тўсиқларнинг олиб ташланиши билан ободонлаштириш ишлари бошлангани эътиборни тортади. 2023 йил январь ойидан бошлаб топшириш бошланган Trilliant’да 17 қаватли офис минораси сотувга қўйилган бўлса, 14 қаватли офис минораси ижара учун очилди. Расмийлар берган маълумотларига кўра, "Сотувга тақдим этилган 17 қаватли офис минораси миллий ва халқаро бизнес дунёси тарафидан юқори талабга эга бўлиб, бугунги кунга келиб унинг 70 фоизи сотилган", бошқа томондан, ижарага очилган 14 қаватли офис минораси учун кўплаб халқаро фирмалар билан ижара музокаралари олиб борилаётгани билдирилди. Сотилган офислар кадастр билан топширилмоқда.

Trilliant лойиҳасида жами 15.795 квадрат метр офис майдони ижарага бериш учун очилган. Ижара учун очилган 14 қаватли офис минорасида 141 та А тоифали офислар мавжуд бўлиб, ижарага бериш фақат trilliant савдо офиси томонидан амалга оширилади. Ижарага бериладиган офислар 67 квадрат метрдан 1460 квадрат метргача бўлиб офислар қора сувоқ ҳолатида топширилади. Лойиҳадан офисларни ижарага олган компаниялар офисларини олишлари биланоқ пардозлаш ишларини бошлашлари мумкин.
Халқаро стандартларга мувофиқ офис лойиҳаси
Халқаро стандартларга эга офис, меҳмонхона ва ижтимоий ҳаёт мажмуаси сифатида ҳаётга татбиқ этилган триллиант, офис аҳолисини соғлом ва қулай муҳит яратишни мақсад қилган. Лойиҳа, мажлис хоналари бўлган конгресс маркази ва дунёга машҳур ҳашаматли брендлар жойлашган хиёбон билан барча ходимларнинг ва меҳмонларнинг эҳтиёжларини қондирадиган тарзда ташкиллаштирилмоқда. Лойиҳа ҳудудида жойлашган ресторан ва кафелар ўз меҳмонларига жаҳон ошхонаси таомларини тақдим этади.














