Ўзбекистон | 12:20 / 16.11.2022
17647
2 дақиқада ўқилади

17 ноябр кунги об-ҳаво маълум қилинди

Республика Гидрометеорология маркази Ўзбекистон бўйича 17 ноябр, пайшанба куни кузатиладиган об-ҳаво маълумотини эълон қилди.

Фото: Kun.uz

Тошкент шаҳри. Ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Кечаси ва эрталаб туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 5-10 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 1 даража совуқ-1 даража илиқ, кундузи 9-11 даража илиқ бўлади.

Қорақалпоғистон Республикаси. Ҳаво ўзгариб туради, кечга томон баъзи жойларда ёмғир ёғади. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 0-5 даража совуқ, кундузи 5-10 даража илиқ бўлади.

Хоразм вилояти. Ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 0-5 даража совуқ, кундузи 5-10 даража илиқ бўлади.

Бухоро, Навоий вилоятлари. Ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 2 даража совуқ-3 даража илиқ, кундузи 8-13 даража илиқ бўлади.

Тошкент, Жиззах, Самарқанд, Сирдарё вилоятлари. Ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 2 даража совуқ-3 даража илиқ, кундузи 8-13 даража илиқ бўлади.

Қашқадарё, Сурхондарё вилоятлари. Ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 2-7 даража, кундузи 12-17 даража илиқ бўлади.

Андижон, Наманган, Фарғона вилоятлари. Ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 2 даража совуқ-3 даража илиқ, кундузи 5-10 даража илиқ бўлади.

Республика тоғли ҳудудлари. Ҳаво ўзгариб туради, вақти-вақти билан ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади. Баъзи жойларга туман тушади. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 5-10 даража совуқ, кундузи 2 даража совуқ-3 даража илиқ бўлади.

Мавзуга оид