“Энергетика таъминотидаги кунлик талаб ва таклиф ўртасида 15 млн кВт/соат салбий тафовут бор” — Шерзод Хўжаев
Энергетика вазири ўринбосари Шерзод Хўжаевнинг маълум қилишича, Ўзбекистондаги кунлик эҳтиёжни қоплаш учун 230-232 млн кВт/соат электр энергияси ресурси мавжуд, аммо шу кеча-кундуздаги ҳақиқий эҳтиёж 245 млн кВт/соатни ташкил этмоқда. “Худди шундай салбий тафовут табиий газда ҳам мавжуд”, – деди у.
Бугун, 16 ноябрь куни АОКАда энергетика тизимида фаолият олиб борувчи ташкилотлар раҳбарлари иштирокида матбуот анжумани ўтказилмоқда. Энергетика вазири ўринбосари Шерзод Хўжаевнинг таъкидлашича, айни пайтда мамлакатдаги ҳақиқий эҳтиёж ва етказиб берилаётган электр энергияси ўртасида 15 млн кВт/соат салбий тафовут юзага келган.
“Бугунги кунда Ўзбекистондаги кунлик эҳтиёжни қоплаш учун 230-232 млн кВт/соат электр энергияси ресурси мавжуд. Бунинг бир қисми ўзимизда ишлаб чиқарилса, бир қисми импорт қилинади. Хўп, мамлакатда ҳақиқий талаб қанча ва уни таъминлаш учун қанча электр энергияси керак деган савол бугунги кунда жуда ҳам долзарб. Ҳисоб-китобларимизга кўра, ноябрь ойининг мана шу кеча-кундузида ҳақиқий эҳтиёж 245 млн кВт/соатни ташкил этади. Шундан келиб чиқиб айтишимиз мумкинки, бугунги кунда ҳақиқий эҳтиёж ва етказиб берилаётган электр энергияси ўртасида 15 млн кВт/соат салбий тафовут бор. Худди шундай салбий тафовут табиий газда ҳам мавжуд.
Охирги 3-4 кунни оладиган бўлсак, кўчада 10-12 даража иссиқ бўлган ҳолда, Фарғона водийси вилоятларида электр энергияси истеъмоли ўтган йил қиш ойидаги энг совуқ кунлар билан тенглашди. Бу нимадан далолат беради, хоҳ электр энергияси, хоҳ табиий газ бўлсин, ишлаб чиқаришни ошириш билан талабни тўлиқ қондириб бўлмайди. Ресурслари тугамайдигандай кўринадиган араб мамлакатларида ҳам тежамкорлик умуммиллий ғояга айланган.
Мамлакатимизда бино-иншоотларни иситиш ва ёритишга сарфланадиган энергия миқдори ривожланган мамлакатлардан 3 баробар кўп. Аммо юзага келган ҳозирги ҳолатни фақатгина исрофгарчилик билан изоҳламоқчи ҳам эмасмиз. Амалга оширган лойиҳаларимизда ҳам анча-мунча камчилик, хатоларимиз бор. Ишлаб чиқариш кўрсаткичларини бажара олмаган жойларимиз ҳам кўп. Лекин шу билан бирга нима қилсак, ҳозирги ҳолатни яхшилашимиз мумкин деган саволга жавоб топишимиз керак”, деди у.
Тавсия этамиз
Бойлар давраси: дунё миллиардерлари Трамп инаугурациясида йиғилди
Жаҳон | 22:19 / 21.01.2025
Қўли кесилган 2 ойлик чақалоқ: унинг яқинлари шифокорлардан норози
Жамият | 14:20 / 21.01.2025
100 долларлик банкнотанинг эскисидан воз кечиляптими?
Иқтисодиёт | 11:05 / 21.01.2025
АПЛдаги илк ўзбек. Ҳусановнинг трансфери ҳақида асосий гаплар
Спорт | 09:16 / 21.01.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Тошкентдаги давлат идораларида ҳар жума «Миллий либослар куни» ўтказилади
Жамият | 16:18
-
Байден оила аъзолари ва Капитолийга ҳужум терговчиларини олдиндан афв этди. Бу нима учун керак?
Жаҳон | 15:46
-
Ҳар икки томон ҳам ён бериши керак — АҚШнинг янги давлат котиби Украинадаги сулҳ ҳақида
Жаҳон | 15:12
-
Ўлим учун “навбат кутиш” – дунёдаги энг баланд чўққига чиқиш машаққатлари ҳақида
Жаҳон | 15:06
Мавзуга оид
18:47 / 11.07.2024
Декабр ойида иккита энергия сақлаш мажмуаси ишга тушади — Шерзод Хўжаев
18:27 / 10.07.2024
Энергорегулятор раҳбари бозорга ўтишнинг биринчи босқичи қандай бўлишини тушунтирди
17:11 / 10.07.2024
Шерзод Хўжаев энергорегуляторга табиий газ соҳаси бўйича ваколат берилмаганини изоҳлади
10:21 / 07.06.2024