Содиқ Сафоев бошчилигидаги Ўзбекистон делегацияси Париж тинчлик форумида иштирок этди
Сенат раиси биринчи ўринбосари Содиқ Сафоев бошчилигидаги Ўзбекистон делегацияси Франция пойтахтидаги Броньяр саройида ўтказилган «Кўп қиррали инқирозни бартараф этиш» мавзусига бағишланган 5-Париж тинчлик форумида иштирок этди, деб хабар бермоқда “Дунё”.
Тадбир халқаро муносабатлардаги замонавий тамойилларга бағишланди. Иштирокчилар ўз чиқишларида иқлим ўзгариши, COVID-19 пандемияси салбий оқибатлари, тенгсизлик кучайиши, глобал оқибатларга олиб келадиган янги ва узоқ давом этган давлатлараро можаролар каби соҳаларга эътибор қаратдилар.
Париж тинчлик форуми 2018 йили президент Эммануэл Макрон ташаббуси билан жорий муаммоларга аниқ ечимлар ва жавобларни аниқлаш мақсадида глобал бошқарув муаммолари билан шуғулланувчилар ўртасида юқори даражадаги фикр алмашиш платформаси сифатида ташкил этилган.
Сенат раиси биринчи ўринбосари Содиқ Сафоев Франция пойтахтига ташрифи доирасида Сенат, Миллий ассамблея, Ташқи ишлар вазирлиги, Лувр музейи, Араб дунёси институти, ЕSSEC бизнес мактаби ва Париж Пантеон Ассас университетида учрашувлар ўтказди.
Мавзуга оид
13:56 / 19.11.2024
Танзила Норбоева Сенат раиси лавозимига қайта сайланди
08:31 / 14.11.2024
Париж прокуратураси Марин Ле Пенга 5 йиллик қамоқ жазосини талаб қилмоқда
15:20 / 26.10.2024
«Ўзбекистоннинг BRICS'га аъзо бўлиши кун тартибида эмас» – Содиқ Сафоев
09:30 / 25.10.2024