Жаҳон | 16:32 / 17.11.2022
12546
2 дақиқада ўқилади

Россия ракета зарбалари Украина газ қазиб олиш объектларига зарар етказди

«Нафтогаз Украина» давлат компанияси мамлакат шарқидаги газ қазиб олиш инфратузилмасига йирик ракета ҳужуми оқибатида етказилган зарар ҳақида хабар берди. 

Фото: Reuters

Унинг маълумотларига кўра, «Укргаздобыча» АЖнинг бир қанча объектлари вайрон бўлган ва зарар кўрган

«Укргаздобыча» мутахассислари аллақачон шикастланган объектларга етиб борган ҳамда ҳужум оқибатлари ва кўламини баҳоламоқда, деб маълум қилди «Нафтогаз» бошқаруви раиси Алексий Чернишов.

Бундан олдин Украина ҳудудига яна оммавий ракета зарбалари берилганди.

Украина бош вазири Денис Шмихалнинг маълум қилишича, Россиянинг пайшанба кунги ракета ҳужумлари биринчи навбатда газ ишлаб чиқарувчи корхоналарга, шунингдек, Днипродаги «Южмаш» заводига қаратилган.

Ўз навбатида, Днипро мэри Борис Филатовнинг сўзларига кўра, ракета ҳужуми қурбонлари сони 8 кишини ташкил этди.

Украинанинг бир қанча Telegram-каналлари маълумотига кўра, Эроннинг камида учта учувчисиз учоғи Беларусдан Киев томон йўл олган. 

Винница вилоятида портлашлар ҳақида хабарлар бор, ҳозир у ерда ҳаво ҳужумидан мудофаа тизими ишламоқда. 

Бундан ташқари, Киев вилояти узра бир нечта қанотли ракеталарнинг парвози қайд этилган. Дастлабки маълумотларга кўра, Украина пойтахти осмонида иккита ракета уриб туширилган. 

Мавзуга оид