Биз сайт ишлашини яхшилаш ва сизга қулайлик яратиш учун cookies-файллардан фойдаланамиз. Давом этиш орқали сиз cookies-дан фойдаланишга розилик билдирасиз Махфийлик сиёсати Kun.uz
Украина қуролли кучлари Россиянинг 15 ноябр кунги ҳужумлари вақтида украин шаҳарлари бўйлаб юзга яқин ракета учирилганини маълум қилишди. Украина энергетика вазири Герман Галушченко буни «уруш бошидан буён энергетика инфратузилмаларига қилинган энг кенг кўламли ҳужум» деб атади. Украина ҳарбийлари АҚШ ва иттифоқчиларга 15 ноябр куни Полшада ракета қулаган жойга яқин ҳудудда россияликлар ракетасини тўсишга урингани ҳақида маълумот беришган. АҚШ якуний хулоса қандай бўлмасин, Полша ҳудудига ракета қулаши учун Россияни жавобгар деб билишини маълум қилди. РФ ТИВ россиялик ҳарбийлар ушбу ҳодисага алоқадорлигини буткул рад этмоқда. Украина хавфсизлик хизмати Херсонда рус ҳарбийлари томонидан шаҳарни оккупация қилиш вақтида фойдаланилган «қийноқ камералари» топилганини даъво қилмоқда. «Русь сидящая» инсон ҳуқуқлари лойиҳаси асосчиси Олга Романова хабар беришича, «Вагнер» гуруҳи аъзолари камида 40 нафар уруш қатнашчисини судсиз қатл қилган.
Қуйида 16 ноябр, урушнинг 266-кунида Украинанинг турли ҳудудларида олинган суратлар.