Ўзбекистон 2022 йилнинг январь-октябрь ойларида хориждан қиймати 55,4 млн AҚШ долларига тенг бўлган 1 749 дона электромобил импорт қилган.

Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, электромобиллар импорти 2021 йилнинг мос даври билан солиштирилганда 1136 тага ошган.

Ўзбекистон жорий йилнинг 10 ойида энг кўп электромобиллар импорт қилинган давлатлар орасида Хитой биринчи ўринни эгаллаб турибди – 1 528 дона.

Ушбу кўрсаткич қолган давлатлар кесимида қуйидагича кўринишга эга бўлди:

  • БАА – 111 дона;
  • Германия – 48 дона;
  • Ҳонгконг – 37 дона;
  • Литва – 10 дона;
  • Корея – 7 дона;
  • бошқа давлатлар – 8 дона.