Маъмурий назорат ва профилактик ҳисоб институтлари негизида профилактик назорат институтини жорий қилиш кўзда тутилмоқда.

Бунда:

маъмурий назорат ва профилактик ҳисоб институтларини бекор қилиш;

профилактик назорат институтини жорий қилиш;

профилактик назоратдаги шахсларга ўрнатиладиган мажбуриятлар ва чекловлар, уларни қисман ва тўлиқ қўллаш асосларини белгилаш назарда тутилади.

Содир этилган жиноятлар асл омилларини аниқлаш ва бартараф этишда ҳуқуқбузарликлар профилактикасини бевосита амалга оширувчи органлар ва муассасалар ваколат доирасини аниқ белгилаш режалаштирилган.

Бунда:

содир этилган жиноятлар омилларини аниқлашда суриштирувчи, терговчи, прокурор, суд, масъул илмий ташкилотлар мутахассислари вазифалари ва мажбуриятлари аниқ белгиланади;

жиноятлар омилларини бартараф этишда ҳуқуқбузарликлар профилактикасини бевосита амалга оширувчи органлар ва муассасалар мажбуриятлари тўлиқ белгиланиб, шахсий жавобгарлик доираси аниқлаштирилади.