Ўзбекистон | 11:37 / 01.12.2022
5380
2 дақиқада ўқилади

Барча аттракционларда огоҳлантириш воситалари бўлиши кераклиги белгиланди

Ҳукумат қарори билан аттракционлар хавфсизлиги тўғрисидаги умумий техник регламент тасдиқланди.

Фото: Getty Images

Аттракцион бошқариш тизимлари огоҳлантириш сигнализацияси ва хавфли вазиятлар вужудга келишига олиб келадиган аттракцион ишлашидаги носозликлар ҳақида огоҳлантириш учун бошқа воситаларни ўз ичига олади.

Aттракцион ишлашидаги носозликлар ҳақида огоҳлантириш воситалари оператор томонидан маълумотлар хатосиз, ишончли ва тез қабул қилинишини таъминлаши лозим. Aттракционни ишга тушириш, тўхтатилгандан кейин қайта ишга тушириш фақат ишга туширишни бошқариш органи орқали амалга оширилади

Аттракционлар ҳаракатланувчи қисмлари улар шикаст етказиши мумкин бўлган зоналарга одамлар кириши олдини олувчи тўсиқлар билан жиҳозланган бўлиши зарур. Aттракцион барча тўсиқлари шундай маҳкамланган бўлиши керакки, улар фақат асбоблар ёрдамида очиладиган бўлиши шарт. Тўсиқлар эшиклари қулфланувчи мослама билан жиҳозланиши керак. 

Занжир, арқон ёки камарнинг йиғиш бирлиги ҳисобланмайдиган ҳар бир қисми тамғаланган бўлиши, агар бунинг иложи бўлмаса, ишлаб чиқарувчи номи ва унинг жойлашган жойи кўрсатилган тахтача ёки ечилмайдиган ҳалқага эга бўлиши керак. Аттракционга кириш жойи олдида соғлиғи, ёши, бўйи ва вазни бўйича аттракциондан фойдаланишга оид чекловлар тўғрисидаги маълумотлар жойлаштирилиши лозим.

Ҳар бир фойдаланилаётган аттракционга кириш жойи олдида сўнгги йиллик текширув ўтказилган сана ва кейинги йиллик текширувни ўтказиш санаси тўғрисидаги маълумотларни ўз ичига олувчи ахборот тахтачаси жойлаштирилиши керак.

Мавзуга оид