Испания дастлабки Hawk тизимларини Украинага топширди
Испания Украинага Американинг дастлабки Hawk зенит-ракета комплексларини топширди. Бу ҳақда Украина мудофаа вазири Олексий Резников маълум қилди.
"Мен Одессада Испания мудофаа вазири Маргарита Роблесни қабул қилдим. Биз Украина учун жангларда ҳалок бўлган қаҳрамонлар хотирасига ҳурмат бажо келтирдик ва аскарларимизни госпиталда зиёрат қилдик. Испания Украинани қўллаб-қувватлайди: гуманитар ва хавфсизлик ёрдами давом этади. Испанияда яна кўплаб жангчиларимиз ўқитилади. Испания бизнинг дастлабки Hawk'ларимизни тақдим этди", деб ёзди у.
Бундан олдин Испания мудофаа вазири Маргарита Роблес Одессага ташрифи чоғида портловчи моддалар солинган хатларни юбориш ҳам, бошқа зўравонлик ҳаракатлари ҳам Испания, НАТО ва Европа Иттифоқининг Украинани қўллаб-қувватлаш борасидаги «аниқ ва қатъий» мажбуриятини ўзгартирмаслигини айтганди.
«Украина нафақат ўз суверенитети ва ҳудудий яхлитлигини, балки дунё тинчлиги ва демократик қадриятлар ҳамжамиятини ҳимоя қилмоқда», — дея Роблеснинг сўзларини келтирган Electomania.es интернет портали.
Шу билан бирга, у Россия президенти Владимир Путинни халқаро ҳуқуқнинг барча нормаларини бузганликда айблади ва бир кун келиб Путин халқаро жиноий суд олдида чиқишига умид билдирди.
Мавзуга оид
10:20 / 14.06.2024
Ўзбекистон ва Испаниянинг хусусий юк ташувчи авиакомпаниялари ўртасида ҳамкорлик йўлга қўйилди
14:21 / 31.05.2024
Испанияда каталониялик айирмачилар учун амнистия тўғрисидаги қонун қабул қилинди
12:37 / 22.05.2024
Испания, Норвегия ва Ирландия Фаластин мустақиллигини расман тан олди
07:40 / 21.05.2024