Учрашувда энергетика, кимё, АКТ ва бошқа соҳаларда ижтимоий ва стратегик аҳамиятга эга бўлган инфратузилма лойиҳалари бўйича банк билан тизимли ишларни давом эттириш муҳимлиги муҳокама қилинди.
Япония халқаро ҳамкорлик банки раҳбарияти билан музокаралар якунлари бўйича «ИДиЭф», «Соджитц Корпорейшн», «Кюден Интернейшнл» и «Небрас» компаниялари иштирокида Сирдарё буғ-газ электр станцияси қурилиши лойиҳасига 500 миллион доллар миқдорида тўғридан тўғри сармоя киритиш масаласи юзасидан келишувга эришилди.











