Унда Ўзбекистоннинг Эрондаги элчиси Б.Абдуллаев, Qeshm Air авиакомпанияси бош директори, бошқарув кенгаши раиси Р.Ҳамзеий, Qeshm Air авиакомпанияси расмий вакили, Hamsafaran Mashhad туркомпанияси директори А.Муфидий ва бошқалар иштирок этди.

Шу кунга қадар Ўзбекистон ва Эрон ўртасида Zagros Airlines авиакомпанияси ҳафтасига бир марта тўғридан тўғри парвозларни амалга ошираётганини қайд этар экан, элчи жорий йил 22 декабрдан бошлаб Qeshm Air авиакомпанияси Теҳрон-Тошкент ва Теҳрон-Самарқанд йўналишлари бўйлаб тўғридан тўғри авиақатновларни амалга оширишини маълум қилди. У Ўзбекистон ва Эрон ўртасида тўғридан тўғри авиақатновлар йўлга қўйилиши туризм соҳасини ривожлантиришда алоҳида ўрин тутишини таъкидлади.

Qeshm Air авиакомпанияси вакили А.Муфидий ушбу авиакомпания тўғрисида ҳамда Ўзбекистон ва Эрон ўртасида тўғридан тўғри авиақатновлар йўлга қўйилиши бўйича батафсил маълумотларни тадбир иштирокчилари эътиборига ҳавола қилди.

Qeshm Air авиакомпанияси бош директори Р.Ҳамзеий сўзга чиқиб, Ўзбекистон ва Эрон ўртасида туризм соҳасини ривожлантириш мақсадида элчихона, Ўзбекистон Транспорт вазирлиги, Туризм ва маданий мерос вазирлиги ҳамда икки мамлакатдаги туркомпаниялар билан ўзаро ҳамкорликда иш олиб боришга тайёр эканини билдирди.