Жаҳон | 08:23 / 08.12.2022
5040
2 дақиқада ўқилади

Херсон вилоятида миналардан тозалаш вақтида 4 нафар полициячи ҳалок бўлди

Херсон вилоятини миналардан тозалаш жараёнида тўрт нафар украиналик полициячи ҳалок бўлди. Бу ҳақда мамлакат президенти Володимир Зеленский ватандошларига кечки видеомурожаатида хабар берди. 

Фото: Picture Alliance

Бундан ташқари, Зеленский Россиянинг Донецк вилояти Курахово шаҳрига берган зарбаси ҳақида батафсил маълумот берди. Унга кўра, бозор, элеватор, ёнилғи қуйиш шохобчаси, автовокзал ва турар жой биноси ўққа тутилган. 10 киши ҳалок бўлди.

Украинанинг энергия таъминоти билан боғлиқ вазиятни изоҳлар экан, Зеленский ҳозирда мамлакат энергетика тизимларини 100 фоизга тиклаш имконсизлигидан огоҳлантирди. 

«Вақт керак. Шу боис аксарият шаҳар ва туманларда электр энергиясини ўчириш жадвали сақланиб қолган», - деди президент.

2 декабрь куни кечқурун Херсон яна Россия қўшинлари томонидан ракета ҳужумига учраганди. 

Херсон вилояти ҳарбий маъмурияти бошлиғи Ярослав Янушевичнинг Telegram-каналига кўра, зарбалар пайтида электр тармоқлари шикастланган, шаҳар яна электр таъминотисиз қолган.

Бундан олдин Украинада 6 миллионга яқин абонент электр энергиясиз қолаётгани айтилганди. Бу ҳақда Украина президенти Володимир Зеленский маълум қилди. 

Унинг тақдим этган маълумотларида ёзилишича, Украина ҳудудида электр таъминоти билан боғлиқ энг қийин вазият еттита минтақада кузатиляпти. 

Мавзуга оид