"Ўзгидромет" хабарига кўра, кундузи ҳаво 0-3 даража илиққача кўтарилади, фақат баъзи жойларда бироз манфий ҳарорат сақланиб туради.

Эртанги кундан бошлаб антициклон таъсири аста-секин кучсизлашади. Совуқ ҳаво массаси нисбатан илиқ ҳаво билан ўрин алмашади. 

Ҳаво ҳарорати аста-секин кўтарилади ва иш ҳафтасининг охирига бориб кечалари совуқ 0 даражагача кучсизлашади, кундуз кунлари эса ҳаво 7-10 даража илиққача, баъзи жойларда 14 даража илиққача кўтарилади, бу ҳароратнинг ўртача кўп йиллик қийматларига яқиндир.

Республика бўйича баъзи жойларга туман тушиши кутилмоқда. 12-14 декабрда республиканинг тоғли ҳудудларида қор кўчиши хавфи бор.