10:06 / 12.12.2022
5826

Сурхондарёда фуқаронинг картасидаги пулларни ўзлаштирган кассир аёлга жиноят иши қўзғатилди

Суриштирувларда банк ходими аввал ҳам икки марта Жиноят кодексининг 168 ва 228-моддалари билан судлангани аниқланган.

Банк ходими фуқаронинг карта маълумотларини билиб олиб, пулларини ўзлаштирган. Бу ҳақда ИИВ Киберхавфсизлик маркази хабар бермоқда.

Маълум қилинишича, Сурхондарё вилояти Қумқўрғон туманида яшовчи фуқаро ИИБга мурожаат қилиб, номаълум шахс унинг банк картасидан 5 млн 245 минг сўм пулларни ечиб олганлигини билдирган.

Олиб борилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида, фуқаро банк картасидаги пулларни банк кассаси орқали нақдлаштиргани, бир неча кун ўтиб пуллар ечиб олингани маълум бўлган.

Аниқланишича, муқаддам Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисми ва 228-моддаси 3-қисми билан судланган Қумқўрғон туманида яшовчи кассир аёл банк картаси бошқарувини ўзига олиб, пулларни ўзлаштирган.

Қайд этилишича, банк ходимига нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Top