Жорий йил 15 декабр куни Қашқадарё вилоятидаги икки қудуқда олиб борилган тиклаш ишларидан сўнг, улардан қуйидаги кўринишда кунлик газ ҳажмига эга бўлган углеводородлар оқими олинди:

- Айзоват -17 қудуғидан - 50 минг кубметр;

- Талимаржон -12 қудуғидан - 130 минг кубметр.

Бугун иккала қудуқ ҳам газ узатиш тизимига уланади. Таъкидлаш жоизки, компания томонидан қазиб чиқарилаётган табиий газ тўлиғича республика аҳолисига, ҳар 1 кубметри учун 501 сўмдан сотилмоқда Ишлар санитария-эпидемиология ва экология қоидаларига мутаносиб равишда амалга оширилмоқда.

Epsilon Матбуот хизмати Ⓣ