Бугун, 23 декабрь куни Ўзбекистоннинг 2022 йилги энг яхши спортчилари, мураббийлар, спорт фаоллари ва турли номинацияларда лауреатларни тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.

«Миллий спорт мукофоти-2022» тақдирлаш маросимини Спортни ривожлантириш вазири Адҳам Икрамов очиб берди. Шундан сўнг спорт федерациялари, ҳомий ташкилотлар ва мутасаддилар иштирокида йилнинг энг яхшилари эълон қилинди.

Йилнинг энг яхши ёш спортчиси: Гулсевар Ғаниева (бокс)

Йил кашфиёти: Шарифа Давронова (енгил атлетика)
Йилнинг энг яхши ҳаками: Эшпўлат Ҳидоятов (спорт курашлари)
Йилнинг энг яхши спорт шифокори: Рустем Аблялимов (велоспорт)
Навбатдаги блок Паралимпия спортига бағишланди. Ундаги номинациялар ва ғолиблар:
Йилнинг энг яхши ёш паралимпиячиси: Азизбек Бойназаров (пара сузиш)
Йилнинг энг яхши пара спорт мураббийи: Бобур Қўзиев (пара таэквондо)
Йилнинг энг яхши аёл паралимпиячиси: Гулжаной Наимова (пара таэквондо)
Йилнинг энг яхши эркак паралимпиячиси: Сервер Ибрагимов (пара ўқ отиш)
Навбатдаги номинацияларда ампутант спортчиларимиз тақдирланишди:
Ампутантлар футболи ривожига қўшган ҳиссаси учун: Рустам Меҳмонов («Матонат» ногирон-ампутантлар футболини ривожлантириш маркази раиси)



















