
John Normile / Getty Images
Қаттиқ совуқ ва кучли ёғингарчилик олиб келган кучли қиш бўронлари 250 млн аҳолига эга Қўшма Штатларнинг аксар аҳолиси (учдан икки қисми) истиқомат қиладиган катта ҳудудларини қамраб олди.
NBC News хабарига кўра, ноқулай об-ҳаво шароитлари туфайли АҚШнинг турли штатларида 28 киши ҳалок бўлган. Жумладан, Оклаҳома, Кентукки, Миссури, Теннесси, Висконсин, Канзас, Небраска, Оҳайо, Ню-Йорк, Колорадо ва Мичиган штатларида ўлим ҳолатлари юз берган.
АҚШ ва Канадани қамраб олган «Эллиотт» бўрони 21 декабр куни бошланди. АҚШ Миллий метеорология хизматининг маълум қилишича, бундай экстремал ҳодисалар бир авлод ҳаётида бир бор юзага келади. Шторм Канада билан чегара яқинидаги Буюк кўллардан Мексика чегарасидаги Рио-Гранде дарёси бўйларига қадар тарқалган. Ҳарорат кескин тушиб кетиши, қор бўронлари, кучли шамоллар ва музлаш туфайли кўплаб йўл-транспорт ҳодисалари рўй бермоқда. Бундан ташқари, электр узатиш тизими жиддий жабр кўрмоқда. 24 декабр куни АҚШда қарийб 8 минг авиарейс кечиктирилган, яна 3 мингдан ортиқ авиарейслар бекор қилинган.

Carlos Osorio / Reuters / Scanpix / LETA

Jalen Wright / EPA / Scanpix / LETA

Lindsey DeDario / Reuters / Scanpix / LETA



















