19 декабрь куни Imperial Club City'даги хонадонлар сотуви бошланди. Объектлар билан танишиш мумкин бўлган сотув офиси ҳам очилди. Шоурум-хонадон тайёрланган, ташриф буюрувчилар ўзларини янги апартаментларнинг эгаси сифатида ҳис қилиб кўришлари мумкин.

Imperial Club City Олой бозоридан пиёда етиб олса бўладиган яқинликда – Ниёзбек Йўли кўчаси, Тошкент молия институти қошидаги спорт мажмуасининг қарама-қарши тарафида жойлашган.

Объект майдони 4,5 гектарни ташкил қилади. Ҳудудда 22 та блок барпо этилади – 9 қаватдан 16 қаватгача. Апартаментлар майдони 27,5 квадрат метрдан бошланади.

Imperial Club City вакилларининг айтишича, планировкаларни бирлаштириш ҳисобига деярли исталган квадратурадаги апартаментларни харид қилиш мумкин. Муҳим ўзгачалик: хонадонларда шахсий террасанинг мавжудлиги. Резидентлар очиқ осмон остида ўз ҳовлиларига эга бўлишади.

Клуб-шаҳар концепцияси ҳаёт учун керакли барча қулайликлар мажмуа ичида мавжудлигини англатади:

– ҳайдовчилар учун дам олиш хоналарига эга ерости автотураргоҳи;

– ишчиларга эга болалар ўйин клуби;

– сайр зоналар ва вело-йўлаклар;

– бассейн ва ҳаммомли катта спорт мажмуаси;

– универсал стадион;

– қаҳвахона, барбекю зоналари ва чойхона;

– ҳовлида очиқ кинотеатр;

– намоз ўқиш хонаси;

– тиббий ёрдам пункти ва бошқа кўплаб қулайликлар.