Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Андижон шаҳри собиқ мансабдорлари ўмарган маблағнинг бир қисми кўчмас мулк кўринишида ундирилган
Жиноий гуруҳ аъзолари томонидан етказилган зарарнинг 10 млрд сўм қисми давлат фойдасига Tashkent cityʼдаги янги хонадонлар, хорижий машиналар ва тилла тақинчоқлар билан кўчмас мулк кўринишида ундирилган.
63 млрд сўмдан зиёд маблағни талон-торож қилишда гумонланган 45 нафар судланувчининг аксариятига озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ жазо тайинланган, шаҳарнинг собиқ ҳокими Баҳром Ҳайдаров 10 йил, собиқ прокурор Қурбонали Асқаров эса 10 йил 6 ой муддатга озодликдан маҳрум этилган. Баҳром Ҳайдаровга базавий ҳисоблаш миқдорининг 350 баравари, яъни 85 млн 750 минг сўм жарима жазоси ҳам тайинланган.
Тергов давомида жиноий гуруҳ томонидан ўмарилган 67 млрд сўм маблағнинг 16 млрд сўм қисми пуллар кўринишида ва 10 млрд сўм қисми кўчмас мулк, жумладан, Tashkent cityʼдаги янги хонадонлар, хорижий автомашиналар ва тилла тақинчоқлар кўринишида давлат ҳисобига ундирилган.
Зарарнинг қолган қисмини судланувчилардан солидар тартибда ундириш белгиланган.
Мавзуга оид
10:20 / 03.07.2026
Андижонда давлат захирасидаги ерни 160 минг долларга сотмоқчи бўлган фуқаро ушланди
10:00 / 01.07.2026
Андижонда дўпписи ичига 35 минг доллар яширган йўловчи ушланди
16:27 / 26.06.2026
Андижонда сув ва оқова сув тизимларининг реконструкцияси бошланди
08:21 / 25.06.2026