Оригинал маҳсулот бозордаги қалбаки маҳсулотдан қандай фарқ қилади?
Техника харид қилишда сотувчи сизга қалбаки маҳсулотни таклиф қилиб, ушбу техника асл маҳсулотдан ҳеч қандай фарқ қилмаслигини айтади. Бироқ, оригинал техникани харид қилиб, сиз маҳсулотнинг сифатига бемалол ишонишингиз мумкин. Сабаби, сиз маҳсулотни оддийгина сотувчидан эмас, балки компаниядан харид қиласиз. Ҳаттоки, сизга яхши таниш бўлган логотипга эга қутидаги техникани харид қилганингизда ҳам унинг ичида қалбаки техника бўлиши мумкин. Техникаларни тўғридан-тўғри расмий дилер ёки заводдан харид қиладиган сотувчилар сизга расмий сертификатни тақдим этишади. Бироқ, машҳур брендларнинг оригинал маҳсулотларини харид қилиш ҳам осон эмас. Агар маҳсулот чет элдан расмий йўл билан эмас, балки айланма йўллар билан ноқонуний тарзда олиб келинган бўлса, улар маҳсулот сифати ва хусусиятларининг мувофиқлик текширувидан ўтказилмаган бўлади. Виждонсиз сотувчилар эса аввал фойдаланилган техникаларни янгидек кўринишда қадоқлаб, сотишади.

Қалбаки техникани харид қилиш қандай оқибатларга олиб келади?
- Уларни харид қилганингиздан сўнг, озгина вақт ўтгач, улар ишдан чиқиши ва ҳаттоки мутлақо тузатиб бўлмас ҳолатга келиш эҳтимоли ҳам бор.
- Баъзида норасмий техникалар савдосида аввал улардан маълум вақт фойдаланиб, сўнг қўлбола усулда қадоқлаб сотиш ҳолатлари ҳам учрайди.
- Техникани харид қилганингиздан сўнг, унинг тўпламидаги барча керакли мосламалар етишмаслиги ёки сифатсиз бўлиши эҳтимоли ҳам йўқ эмас. Сабаби, баъзида сотувчилар уларни алоҳида сотишади.
Энг катта муаммо – бундай вазиятга дуч келганингиздан сўнг, сизда қуйидаги ҳолатлар бўлиши мумкин:
- Харид қилган сотувчингиз ёки дўконингизни топа олмаслигингиз;
- Сотувчи сиздаги муаммо унинг «кафолат» шартларига кирмаслигини айтиши;
















