Жаҳон | 16:27 / 02.01.2023
35140
3 дақиқада ўқилади

Футбол ўйнаётган қирғий, телефон тутаётган пингвин — ёввойи табиатнинг энг кулгили суратлари (фото)

2022 йилги Comedy Wildlife Photography Awards танлови ғолиблари эълон қилинди. Танловга ёввойи табиат қўйнидаги ҳайвонларнинг энг кулгили ҳолатлари кўрсатилган суратлар тақдим этилди.

Биринчи ўринни дарахтдан ўнғайсиз қулаган уч ойлик шер боласи сурати эгаллади. Фотосуратчи Женнифер Хедли кичкина шер биринчи марта дарахтга чиқди, деб тахмин қилган. “Шер боласи ерга қулаганидан кейин яхши аҳволда эди. У ўрнидан туриб, бошқа шер болаларининг олдига югурди”, — дейди фотограф.

JENNIFER HADLEY / COMEDY WILDLIFE PHOTOGRAPHY AWARDS

Жан-Жак Алкалай “Африканинг нотўғри қарашлари” (Misleading African Viewpoints) фотосуратини олди, унда эснаётган бегемот ва лайлак тасвирланган.

JEAN JACQUES ALCALAY / COMEDY WILDLIFE PHOTOGRAPHY AWARDS

Артуро Телле Тиеманн кулгили кўринишга эга бўлган балиқни суратга олди, балиқ бунга жавобан унинг камерасини тирнаб олди.

ARTURO TELLE THIEMANN / COMEDY WILDLIFE PHOTOGRAPHY AWARDS

Comedy Wildlife Photography Awards мукофоти совриндори Хедли пингвинлар билан яна бир қувноқ сурат олди ва суратга “Қўнғироққа гапир!” деб ном берди.

JENNIFER HADLEY / COMEDY WILDLIFE PHOTOGRAPHY AWARDS

Ҳиндистонлик Аршдеэп Сингх кўз қисиб турган бойўғлини суратга олди.

ARSHDEEP SINGH / COMEDY WILDLIFE PHOTOGRAPHY AWARDS

Жиа Чен “футбол ўйнайдиган” қирғийни кўрсатмоқда.

JIA CHEN / COMEDY WILDLIFE PHOTOGRAPHY AWARDS

Британиялик Майкл Исвелл Австралиядаги Кейп-Хилсборо миллий боғига борди ва ажойиб томошага гувоҳ бўлди.

MICHAEL EASTWELL / COMEDY WILDLIFE PHOTOGRAPHY AWARDS

“Мен Флорида пляжида қисқичбақалар билан озиқланган енотни суратга олдим. У менга шундай миннатдорчилик билдирди”, — дейди Мирослав Срб.

MIROSLAV SRB. / COMEDY WILDLIFE PHOTOGRAPHY AWARDS

Италиялик Федерика Винчи танловга “Маймун соғломлаштириш маркази” номли суратини тақдим этди.

FEDERICA VINCI / COMEDY WILDLIFE PHOTOGRAPHY AWARDS

Эммануэл Ду Лин Санг ўз суратида Жанубий Африкадаги қўриқхонадаги меэркатларни кўрсатиб, улар ўртасида ҳақиқий тажовуз йўқлигини таъкидлади.

EMMANUEL DO LINH SAN / COMEDY WILDLIFE PHOTOGRAPHY AWARDS

АҚШлик Раян Симс тошбақалар устидан юриб ўтаётган ўрдак боласини расмга олишга муваффақ бўлди, тошбақалар сув устидаги ёғочни эгаллаб, жонли кўприк ҳосил қилган.

RYAN SIMS / COMEDY WILDLIFE PHOTOGRAPHY AWARDS

Фолкленд оролларида Мартин Грейс икки император пингвинини суратга олган. Расмни “Тинчланинг ва бошингизни сақланг” деб номлаган.

Comedy Wildlife Photography танлови етти йилдан бери ўтказиб келинмоқда. Унда ҳам профессионал, ҳам ҳаваскор фотосуратчилар иштирок этиши мумкин.

Мавзуга оид