Литва президенти: Бу йил Украина ғалабаси йили бўлиши керак
2023 йилда Литва Украинага ҳарбий ёрдам беришда давом этади, деб маълум қилди Литва президенти Гитанас Науседа.
«Бу йил Украина тажовузкорни мағлуб этган йил бўлиши керак», — деб ёзди у Twitter'да ҳамда Литва ҳарбий техника ва ўқ-дорилар жўнатиши, шунингдек, ҳарбий машғулотлар ўтказишини қўшимча қилди.
«Барча иттифоқчилар томонидан қўллаб-қувватлаш тезлигини ошириш жуда муҳим. Ғалаба яқин», - деди Науседа.
Бундан олдин Шимолий Атлантика альянси бош котиби Йенс Столтенберг НАТО бўйича бир қатор иттифоқчилар мудофаа харажатлари мақсадларини кучайтирмоқчи эканини билдирганди.
«Баъзи иттифоқчилар ҳозирги 2 фоизлик мақсадни минимал даражага айлантириш тарафдори», - деди Столтенберг.
Бу борадаги музокараларга Шимолий Атлантика кенгаши раиси раҳбарлик қилади.
«Биз учрашамиз, вазирлар учрашувлари, пойтахтларда музокаралар ўтказамиз. Вазифа - НАТОнинг навбатдаги навбатдаги саммитидан кечиктирмай келишувга эришиш. У Вилнюсда 11 ва 12 июль кунлари бўлиб ўтади», деди Столтенберг.
2014 йилда Уэлсда бўлиб ўтган НАТО саммитида ялпи ички маҳсулотнинг (ЯИМ) икки фоизини мудофаага ажратиш бўйича мақсадли кўрсаткич келишиб олинган эди. Йенс Столтенберг ҳозирги босқичда қайси иттифоқ давлатлари тузатиш талаб қилишига аниқлик киритмади.
Мавзуга оид
08:40 / 29.10.2024
Литвадаги сайловлар ғолиби мудофаа харажатларини оширмоқчи
10:30 / 28.10.2024
Литвадаги сайловларда социал-демократлар ғалаба қозонди
12:00 / 15.10.2024
Литвада «Кучли грифон» халқаро машқлари бошланди
10:40 / 15.10.2024