Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Данияда дунёдаги энг катта ва энг кучли шамол турбинаси ишга туширилди
Унинг баландлиги 280 метр, паррагининг узунлиги 100 метрдан ошади.
Дунёдаги энг кучли Vestas V236-15MW шамол турбинаси Даниянинг Эстерилд полигонида синов тариқасида ишга туширилди.
Ускуна роторининг диаметри 236 м, паррак узунлиги 115,5 м, максимал қуввати 15 МВт бўлиб, 20 мингта уй хўжалигини электр энергияси билан таъминлай олади.
Vestas V236-15MW турбиналаридан саноат миқёсида фойдаланиш келгуси йилда бошланади. Дунёдаги энг баланд - 280 метрлик шамол турбиналари Фредериксҳавн шамол станциясига ўрнатилади.
Vestas V236-15MW ускунасининг йиллик энергия ишлаб чиқариш қуввати 80 Гвт бўлиб, ушбу экологик тоза энергия миқдори карбонат ангидрид чиқиндиларини йилига 38 минг тоннага камайтириш ёки йилига 25 мингта автомобилни йўллардан олиб ташлаш билан баробар.
Vestas V236-15MW қувват бўйича узоқ вақт давомида чемпион бўлолмайди. Хитойликлар қуввати 16 МВт бўлган MySE 16.0-242 шамол турбинасини қурмоқда. У синов тариқасида 2023 йил ўрталарида ишга туширилади.
Мавзуга оид
23:52 / 07.06.2026
Эриксен яна ўйин вақтида ҳушидан кетди
14:25 / 24.03.2026
Данияда сайловлар: Гренландия атрофидаги зиддият сиёсат марказида
08:45 / 06.03.2026
Хитой энди осмондаги улкан шамол турбиналарини синовдан ўтказмоқда
21:26 / 14.02.2026