Ўзбекистон президентининг спичрайтинг хизматида янги тайинловлар амалга оширилди. Бу ҳақда Kun.uz мухбири хабар бермоқда.
Улуғбек Ибодинов Президент администрациясининг спичрайтер хизмати етакчи консультантига айланди. Бу лавозимга тайинлангунга қадар у «Маҳалла» газетасида бўлим мудири лавозимида ишлаган.
Шунингдек, Ўзбекистон журналистлари уюшмаси Олимжон Ўсаров ҳам спичрайтерлар гуруҳига қабул қилинган.
Эслатиб ўтамиз, декабр ойи охирида Муртазо Қаршибоев президент спичрайтерининг ўринбосари этиб тайинланган эди. У бунгача администрацияда шуъба мудири бўлган.
Давлат раҳбарининг спичрайтери Хайриддин Султонов президент маслаҳатчиси ҳисобланади, ёзувчи бу лавозимда узоқ йиллардан бери ишлаб келмоқда.
Аввалроқ Иқтисодий тараққиёт вазирлигининг собиқ департамент бошлиғи, тадбиркор Бахтиёр Фозиловнинг укаси Азамат Фозилов Президент администрацияси ижро аппаратининг бош консультанти лавозимига тайинланган эди.

















