Ўзбекистон | 08:01 / 11.01.2023
4793
1 дақиқада ўқилади

Давлат органларида ички аудитни ўтказиш тартиби тасдиқланди

Фото: Shutterstock

Ўзбекистон молия вазирининг “Ички аудит тадбирларини ўтказиш қўлланмасини тасдиқлаш тўғрисида”ги буйруғи қабул қилинди.

Ҳужжат вазирлик ва идораларда ички аудит ўтказиш, ички аудит жараёнида ҳужжатларни расмийлаштириш, натижалар бўйича таклиф ва тавсияларни ишлаб чиқиш тартибини белгилайди ва керакли ҳужжатлар шаклларини акс эттиради.

Аудит объекти хавф даражаларини аниқлашда қуйидаги хавф омилларидан фойдаланилади:

  • объект йиллик молиялаштириш ҳажми;
  • объектга ажратилган маблағлар ўзлаштирилиши;
  • объектда раҳбарият ва молия-хўжалик тузилмалари ходимлари қўнимсизлиги;
  • объектнинг молиявий фаолиятига оид жисмоний ва юридик шахслар мурожаатлари;
  • фаолият юритаётган ходимлар сони;
  • ўтган давр мобайнида амалга оширилган транзакциялар сони;
  • тузилган шартномалар сони;
  • ичида молиявий назорат ва ички аудит тадбири амалга оширилмаган давр;
  • дебитор ва кредитор қарздорлик ҳажми ўсиши.

Мавзуга оид