Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
“Давлат аудити” дастурида рўйхатга олинмаган текширувлар ноқонуний деб топилади
Адлия вазирлиги томонидан “Давлат молиявий назорат органлари ва ички аудит хизматлари томонидан Ҳисоб палатасининг ‘Давлат аудити’ дастурий комплексидан фойдаланиш тартиби тўғрисида”ги низом давлат рўйхатидан ўтказилди. Унга кўра, “Давлат аудити” дастурида рўйхатга олинмаган назорат (аудит) тадбирлари ноқонуний ҳисобланади.
“Давлат молиявий назорат органлари ва ички аудит хизматлари томонидан Ўзбекистон Ҳисоб палатасининг “Давлат аудити” дастурий комплексидан фойдаланиш тартиби тўғрисида”ги низом Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилди.
Низомга кўра, “Давлат аудити” дастуридан фойдаланишнинг асосий вазифалари қуйидагилардан иборат:
назорат (аудит) тадбирларини рўйхатга олиш;
давлат молиявий назорат органлари ва ички аудит хизматларининг йиллик иш режаларига киритиладиган назорат (аудит) тадбирларини мажбурий тартибда Ҳисоб палатаси билан келишиш.
“Давлат аудити” дастурида қуйидагилар фойдаланувчи субъектлар сифатида рўйхатдан ўтказилади ва уларга қуйидаги кириш ҳуқуқлари берилади:
давлат молиявий назорат органлари ҳамда давлат органлари ва ташкилотларининг раҳбари ва ўринбосари учун – “тасдиқловчи” ҳуқуқи;
давлат молиявий назорат органлари ҳамда давлат органлари ва ташкилотлари раҳбари ўринбосари, таркибий бўлинмалари бошлиқлари учун – “маъқулловчи” ҳуқуқи;
давлат молиявий назорат органлари ҳамда ички аудит хизмати ходимлари (2 нафаргача) учун – “оператор” ҳуқуқи;
давлат молиявий назорат органлари ҳамда ички аудит хизматининг “оператор” ҳуқуқи берилмаган ходимлари учун – “фойдаланувчи” ҳуқуқи.
Давлат молиявий назорат органлари ҳамда давлат органлари ва ташкилотлари томонидан “Давлат аудити” дастурида рўйхатдан ўтказиш учун Ҳисоб палатасига сўровнома тақдим этилади.
Низомга мувофиқ, “Давлат аудити” дастурида рўйхатга олинмаган назорат (аудит) тадбирлари ноқонуний ҳисобланади.
Мавзуга оид
18:58 / 06.05.2026
Фуқароларни яшаш ва турган жойи бўйича рўйхатдан ўтказиш тартиби белгиланди
09:54 / 14.04.2026
Якка уй-жой ва кичик бинолар қурилишида хусусий назорат жорий этилади
18:34 / 09.04.2026
Солиқ назорати тадбири видеотасвирга олинади
11:17 / 06.04.2026