Ҳокимликларда ички аудит хизматлари ташкил этилади
Ҳисоб палатасига маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларида коррупцияга қарши курашиш бўйича ички назорат тизимини жорий этишга, шунингдек, унинг самарали фаолият кўрсатишига доир чора-тадбирларнинг амалга оширилиши устидан назорат қилиш ваколати берилмоқда.
Президентнинг “Бюджет маблағларидан фойдаланиш устидан молиявий назоратни кучайтириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармони қабул қилинди.
Фармонга кўра, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари тузилмасида ички аудит хизматлари ташкил этилмоқда.
Ҳисоб палатасига маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларида коррупцияга қарши курашиш бўйича ички назорат тизимини жорий этишга, шунингдек, унинг самарали фаолият кўрсатишига доир чора-тадбирларнинг амалга оширилиши устидан назорат қилиш ваколати берилади. Давлат молиявий назорати органлари ҳамда ички аудит хизматларининг йиллик иш режаларига киритиладиган молиявий назорат ва ички аудит тадбирлари мажбурий тартибда Ҳисоб палатаси билан келишилади.
Давлат молиявий назорати органлари ҳамда ички аудит хизматлари ташкил этилган вазирлик ва идораларга, Марказий банк ва тижорат банкларидан бюджет ташкилотлари ҳамда бюджет маблағларини олувчиларнинг бюджет ва давлат қарзи маблағларининг ҳаракатига доир маълумотларни марказлашган тартибда сўраб олиш ваколати берилади.
Фармонга мувофиқ, Ҳисоб палатасида қуйидагилар ташкил этилади:
– Мудофаа мажмуи ва ҳуқуқ-тартибот органлари харажатларини аудит қилиш шуъбаси;
– Халқаро стандартлар асосида давлат аудитини ташкил этиш шуъбаси;
– Тадқиқот, эксперт-таҳлил ва ўқув маркази (Тадқиқот маркази).
Шунингдек, ғазначилик хизмати қўмитаси ва унинг ҳудудий тузилмаларига қуйидаги вазифалар юкланди:
- давлат харидлари соҳасида қонунбузилиши ҳолатлари аниқланганда, тўловларни вақтинча тўхтатиш (иш ҳақи ва унга тенглаштирилган тўловлар, шунингдек, қонунчилик ҳужжатларида белгиланган кечиктириб бўлмайдиган харажатлар бундан мустасно), шартномани рўйхатдан ўтказмасдан қайтариш, уни бекор қилиш ва қонунбузилиши ҳолатлари мавжудлиги тўғрисида давлат буюртмачисига ҳамда давлат молиявий назорати органлари ёки ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга хабарнома юбориш;
- молиявий операцияларнинг барча жараёнларида шубҳали ҳолатлар бўйича Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментини 3 иш кунида хабардор қилиш;
- рўйхатдан ўтказилган шартномалар бўйича муддати ўтган дебитор ва кредитор қарздорликлар ҳисобини юритиш ҳамда ҳар чорак якуни бўйича кейинги ойнинг 10-санасигача Ҳисоб палатаси ҳамда Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш.
Тавсия этамиз
Ўзбекистонликларни ҳақоратлаган тиктокер қамоққа олинди
Жамият | 09:52 / 10.04.2025
Хитой ўз фуқароларини АҚШга бормасликка чақирди
Жаҳон | 22:59 / 09.04.2025
Савдо урушлари: Трампнинг мақсади нима?
Жаҳон | 19:21 / 09.04.2025
10 кунда 5 ҳолат: Тошкентда лифтда қамалиб қолиш кўпаймоқда
Жамият | 18:07 / 09.04.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Стив Уиткофф Эроннинг юқори мартабали вакиллари билан тўғридан-тўғри музокаралар ўтказади
Жаҳон | 00:11
-
Хитой Трампнинг божларига жавобан Ҳолливуд филмлари импортини қисқартиради
Жаҳон | 23:36 / 10.04.2025
-
Билл Гейтс фарзандларига миллиардлаб доллар мерос қолдирмаслигини маълум қилди
Жаҳон | 23:29 / 10.04.2025
-
Янги Ўзбекистон кўчасининг бир қисми 1 сентябрга қадар ёпилади
Жамият | 23:10 / 10.04.2025
Мавзуга оид

08:10 / 21.03.2025
“Ташаббусли бюджет”нинг 2025 йилги 1-мавсум ғолиб лойиҳалари эълон қилинди

21:37 / 26.02.2025
Қонунлар нормаларининг аниқ ва бир хил қўлланиши таъминланади

15:57 / 25.02.2025
Давлат харидларини корпоратив банк карталари орқали амалга ошириш тартиби белгиланди

16:55 / 21.01.2025