Жаҳон | 09:36 / 12.01.2023
9413
2 дақиқада ўқилади

Maxar Бахмут ва Соледарнинг сунъий йўлдош суратларини эълон қилди

Maxar Technologies (АҚШ) аэрокосмик компанияси Twitter'да Донецк вилоятидаги Соледар ва Бахмут шаҳарларининг сунъий йўлдош тасвирларини эълон қилди. 

Соледар шаҳри / Фото: Maxar texnologies

Суратларда Соледарда уйлар ва мактаблар вайрон бўлганлиги кўрсатилган.

Бахмутда эса йўллар ва далалар бўйлаб портлашлардан минглаб чуқурлар юзага келган. 

Бундан олдин Украина қуролли кучлари «Соледарни ушлаб туриш учун оғир жангларни» давом эттирмоқда, деб хабар берганди мамлакат мудофаа вазири ўринбосари Анна Маляр ўзининг Telegram-каналида. 

«Душман ўз шахсий таркибининг оғир йўқотишларига эътибор бермаяпти ва фаол ҳужумни давом эттирмоқда. Бизнинг позицияларимизга яқинлашиш шунчаки ҳалок бўлган душман аскарларининг жасадлари билан тўлиб тошган», - деб таъкидлаб ўтди Маляр. 

Унинг сўзларига кўра, украиналик жангчилар сафни жасорат билан ушлаб туришибди. 

«Фақат кучли халқ катта ва кучли душманга қарши шундай астойдил кураша олади», деди вазир ўринбосари.

Британия ҳарбий разведкаси маълумотларига кўра, Россиянинг сўнгги тўрт кунлик ҳужумидан сўнг, Соледарнинг катта қисми рус қўшинлари ва "Вагнер" ХҲК кучлари назорати остида бўлиши мумкин. 

Мавзуга оид