Спорт | 12:51 / 13.01.2023
19638
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистон атлетлари АҚШдаги қишки универсиада ўйинларида иштирок этади

Ўзбекистон атлетлари жорий йил 12-22 январь кунлари АҚШнинг Лейк-Плэсид шаҳрида ўтказиладиган ХХХ Бутунжаҳон қишки универсиада ўйинларида иштирок этади.

Фото: Getty Images

Дунёнинг 50 дан ортиқ мамлакати иштирок этадиган мазкур мусобақада Ўзбекистон делегацияси тоғ чанғиси, сноуборд ва фигурали учиш спорт турларида мамлакатимиз шарафини ҳимоя қилади.

Тоғ чанғиси спорт турида Раъно Имонқулова, Муҳаммадали Асанов, Арман Гаюпов, Медет Назаров, Ролан Раимқулов, Оқилбек Бухорбоев баҳсларда иштирок этишади.  Сноуборд бўйича Динара Жубаева, Бегзодбек Исроилов, Элнур Мирзалиев, Руслан Мирзалиев, Азиз Сапарбаев Ўзбекистон байроғини ҳимоя қилади. Фигурали учиш йўналишида эса Азизмурод Шабазов ва Нигина Жамолиддинова ўз омадларини океан ортида синовдан ўтказади.

Ўзбекистон делегация 10 январь куни АҚШга жўнаб кетди.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид