Ҳимолайда йўловчи самолёти қулади. Ўнлаб кишилар ҳалок бўлди (видео)
Непалда йўловчи самолёт қўнишга тайёрланаётган вақтда қулаб тушди. Унинг бортида 72 киши бўлган. Дастлабки маълумотларга кўра, уларнинг ҳеч бири омон қолмаган.

Фото: EMPICS
Yeti Airlines авиакомпаниясининг пойтахт Катмандудан Покхара шаҳрига парвоз қилган ATR-72 турбовинтли самолёти якшанба куни тонгда Непал халқаро аэропорти яқинида қулаб тушди. Самолётда 68 нафар йўловчи ва экипажнинг тўрт нафар аъзоси бўлган.
Расмий шахслар хабар беришича, воқеа жойида 40 кишининг жасади топилган.
Ижтимоий тармоқларда тарқалган видеоларда ҳалокат жойида кўтарилган қуюқ тутунни кўриш мумкин.
Бошқа бир видеода эса аҳоли яшаш манзили устида пастлаб учаётган самолёт кескин бурилиб шўнғигани акс этган.
Непал армиясининг юзлаб аскарлари аэропортдан бир ярим километр масофада, Сети дарёси дарасидаги ҳалокат жойида қутқарув ишларида иштирок этмоқда.
«Биз янада кўпроқ одамлар жасадлари топилишини кутмоқдамиз», деган армия вакили Reuters агентлигига ва самолёт ҳалокат чоғида иккига бўлиниб кетганини қўшимча қилган.
AFP хабар беришича, ҳалокат жойидан бир неча непаллик тирик ҳолда топилган, улар касалхонага жўнатилган. Уларнинг аҳволи ўта оғир.
Мамлакат бош вазири Пушпа Камал Дахал ўз ҳукуматининг фавқулодда йиғилишини чақирган.
Мавжуд маълумотларга кўра, йўловчилардан 53 нафари - непалликлар бўлган. Самолётда беш нафар ҳиндистонлик, тўрт россиялик ва икки кореялик бўлган. Шунингдек, йўловчилар орасида Ирландия, Австралия, Аргентина ва Франциянинг бир нафардан фуқаролари бор эди.
Тавсия этамиз
Урушга қўшилган АҚШ, «бутун Украина бизники» деган Путин – ҳафта дайжести
Жаҳон | 18:52 / 22.06.2025
Ёз жазирамаси давом этади: 10 кунлик об-ҳаво прогнози
Ўзбекистон | 17:56 / 20.06.2025
“Бадавлат аёл” лойиҳасида ким бадавлат бўляпти?
Жамият | 21:46 / 19.06.2025
Тарвуз таркибидаги нитратлар: ҳозирги тарвузларни еса бўладими?
Жамият | 17:57 / 19.06.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Эрон Қатардаги АҚШ базасига ҳужум қилди
Жаҳон | 03:43
-
Tesla Техасда роботакси сервисини ишга туширди
Фан-техника | 01:37
-
АҚШ DeepSeek сунъий интеллект чатботини Хитой армиясига ёрдам беришда айблади
Жаҳон | 00:24
-
Президент администрациясининг қатор ходимлари лавозимдан озод этилди
Ўзбекистон | 23:33 / 23.06.2025
Мавзуга оид

17:11 / 22.06.2025
Қозоғистонда енгил моторли самолёт ҳалокатга учради. Қурбонлар бор

21:10 / 13.06.2025
Ҳиндистонда Dreamliner қулаши: авиаҳалокат сабаби нима бўлиши мумкин?

18:43 / 12.06.2025
ОАВ Ҳиндистондаги авиаҳалокатдан бир киши омон қолгани ҳақида хабар берди

14:03 / 12.06.2025