Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Дунёдаги энг кекса аёл 118 ёшида вафот этди
Франциялик Люсил Рандон иккита жаҳон уруши ва пандемиядан омон чиққанди - у ҳатто ковид билан касалланган. Энди 115 ёшли испаниялик аёл Ер юзидаги энг кекса одамга айланди.
Люсил Рандон / Фото: le monde
118 ёшли франциялик Люсил Рандон 17 январь, сешанба куни вафот этди. У сайёрадаги энг кекса аёл эди. «Бу жуда ачинарли, лекин у севикли акаси билан учрашишни хоҳлади. Унинг учун бу озодлик», - дея сўнгги йилларда Рандон яшаган қариялар уйи вакилидан иқтибос келтирган AFP.
1904 йил 11 февралда Франция жанубида туғилган Люсил Рандон икки жаҳон урушидан, испан гриппи пандемиясидан ва COVID-19'дан омон чиққанди. У ҳатто 2021 йилда коронавирус билан касалланган, аммо касалликни енгил ўтказди ва энг кекса одамнинг ковиддан тузалиши бўйича рекорд ўрнатди.
Сўнгги йилларда Люсил Рандоннинг кўзлари заифлашган ва у ногиронлар аравачасида ҳаракатланган. Аммо у 108 ёшга тўлгунга қадар монастирда ишлашни давом эттирди. Рандоннинг ўлимидан сўнг, Мария Браньяс Морера дунёдаги энг кекса одамга айланди. Испаниялик аёл 1907 йил 4 мартда туғилган, ҳозир у 115 ёшда.
Мавзуга оид
14:45 / 14.01.2026
Ле Пен апелляцияси: президентлик сайлови масаласи судда ҳал бўлади
13:37 / 14.01.2026
Германия, Франция, Италия ва Британия Эрон элчиларини ТИВга чақирди
23:23 / 10.01.2026
Франция АҚШдаги UFC турнири сабабли G7 саммити муддатини ўзгартирди
13:13 / 10.01.2026