Ucell тармоғида ўтган йили 331та янги объект ишга туширилди ва 781та мавжуд объект модернизация қилинди, бу эса 2637та янги таянч станциясини тижорий фойдаланишга топшириш имконини берди. Хусусан:
- 661та 2G форматидаги станция, овозли алоқа;
- 468та 3G форматидаги станция, овозли алоқа ва маълумотларни узатиш;
- 1488та LTE 4G форматидаги станция, тезкор маълумотларни узатиш;
- 20та 5G форматидаги станция, бешинчи авлод мобил алоқа.

Технологик база ривожланиши натижасида Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм, Қашқадарё ва Тошкент вилоятларининг қатор туманларида янги объектлар барпо этилди. Ушбу аҳоли яшаш пунктларида аввал тармоқ қоплами бўлмаганини алоҳида таъкидлаш лозим. Алоқа сифати яхшиланиши Андижон ва Самарқанд вилоятларида, Бухоро шаҳрида ва Тошкент – Самарқанд трассасида қайд этилди.
Ucell техник директори Александр Моховнинг айтишича, ўтган йил компания техник департаменти томонидан 110 кмдан зиёд оптик толали алоқа линиялари йўлга қўйилди. Ucell тармоғида ҳам 1800та частота диапазонини 2G стандартидан 4G стандартига ўтказиш бўйича катта ҳажмдаги иш амалга оширилди. Бу тезликни ошириш ва маълумот узатиш ҳажмларини кўпайтириш имконини берди.
Бундай йирик ва технологик қайта қуролланиш тақдим этилаётган хизматлар сифати яхшиланиши, тармоқ ўтказувчанлик қобилияти ва трафиги ошиши, станцияларга ортиқча юк тушиши ҳолатлари сезиларли камайишига хизмат қилди.
Яна бир муҳим янгиликлардан бири – Ucell фойдаланувчилари сони 8 миллионга етди. Уяли алоқа қамрови ҳудуди кенгайиши, маълумот узатиш тезлиги ошиши, офислар тармоғи ривожланиши, қулай ва ҳамёнбоп тарифлар жорий этилиши туфайли Ucell абонентлар базаси ўсишида етакчи позицияларни эгаллади.
Йилнинг асосий янгилиги: “Sof” тариф режаси йўлга қўйилиши бўлди. У абонентлар эътирофини қозонди ва энг яхши мижозлар тажрибасига эга маҳсулот сифатида TAF!22 Тўртинчи Тошкент реклама фестивали мукофотини қўлга киритди.

Тариф режаси қуйидаги асосий афзалликларга эга:
- абонент тўлови минус ҳисобига олиб қолинмайди;
















