31 январь куни Янгиҳаёт туманида зўрлик ва қотиллик аломатлари билан 12 ёшли қизнинг мурдаси топилган.

Интернетда қиз ва унинг ортидан таъқиб қилиб келган эркакнинг видеолари тарқалмоқда.

“Кеча кечқурун Telegram-гуруҳларда Янгиҳаёт туманида 12 яшар қизча бедарак йўқолгани ва кўнгиллилар, маҳалла аҳли ҳамда ички ишлар ходимлари томонидан қидирилаётгани ҳақида хабарлар айлана бошлади. Теlegramʼда йўқолганларни қидирадиган кўнгиллилар гуруҳида кеча соат 22:30 лар атрофида қидирув эълон қилинди.

Гуруҳларга эълонлар тарқатишди, ҳудудга бориб қидиришди. Ҳамма топилсин деб дуо қилди. Онлайн драма, жуда таҳликали онлар бўлди. Афсуски, кечаси 2:30 ларда қидирув тўхтатилгани, қизчанинг мурдаси маҳалласидан, ўзи яшайдиган уй яқинидан топилгани айтилди”, деб ёзмоқда блогер Шаҳноза Соатова.

Бош прокуратуранинг маълум қилишича, гумонланувчи шахс марҳуманинг хонадонида 2022 йилнинг ёзида ёлланма ишчи бўлиб ишлаган ва уйда таъмирлаш ишларини амалга оширган.

Ҳолат юзасидан Янгиҳаёт тумани прокуратураси томонидан Жиноят кодексининг 97-моддаси (Жавобгарликни оғирлаштирадиган ҳолатларда қасддан одам ўлдириш) 2-қисми “в,з” бандлари билан жиноят иши қўзғатилган.

Бош прокуратурага кўра, ушбу жиноятни содир этганликда гумонланаётган 29 ёшли эркак Жиноят-процессуал кодексининг 221-моддаси тартибида ушланган.

“Мазкур иш бўйича ҳақиқатни аниқлашга тўсқинлик қилиш ҳолатларининг олдини олиш мақсадида фуқаролар шаъни ва қадр-қимматини камситадиган маълумотлар ва бошқа тафсилотлар ошкор қилинмайди”, дейилади расмий баёнотда.

Ижтимоий тармоқларда гумондорнинг сурати тарқалди

Саида Мирзиёева 6 декабр куни “Зўравонликка қарши курашни институтлаштириш” мавзусидаги халқаро конференцияда вояга етмаганлар билан жинсий алоқа қилганлик учун жазо чораларини кучайтириш зарурлиги, бу борада болалар ва ўсмирларни ҳимоя қилишнинг аниқ ва қатъий механизмларини ишлаб чиқиш лозимлигини