Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Саудия ҳаво йўли орқали келувчилар учун зиёрат транзит визасини электрон тарзда тақдим этишни бошлади
Саудия Арабистони Ташқи ишлар вазирлиги ушбу мамлакатга ҳаво йўли орқали келувчилар учун зиёрат транзит визасини электрон тарзда тақдим этиш бошланганини маълум қилди.
Саудия Арабистонининг Ўзбекистондаги элчиси Юсуф ал-Утайбий “Дунё”га берган интервьюсида ушбу рақамли визани бепул тарзда авиачипта билан бирга бериш тартиби жорий қилинганини таъкидлади. Бундай турдаги визанинг амал қилиш муддати 3 ой бўлиб, у Саудия Арабистонида 4 кун яшаш ҳуқуқини беради.
Виза соҳиблари подшоҳлик бўйлаб ҳаракатланиши, мамлакатнинг диққатга сазовор масканлари, муқаддас қадамжоларида бўлиши, сайёҳлик соҳасига доир тадбирларда иштирок этиши мумкин. Улар Умра амалларини бажариб, Пайғамбар (саллаллоҳу алайҳи ва саллам) масжидини зиёрат қилиш имкониятига эга бўлади.
Дипломатия миссияси раҳбари ушбу электрон визани олиш жараёни мураккаб эмаслиги, уни бир неча дақиқада расмийлаштириш мумкинлигини қайд этди.
Мазкур визани Саудия Арабистонининг Saudia Airlines ва Flynas авиакомпанияларининг электрон порталлари орқали авиачипталар харид қилиш жараёнида виза талабномасини электрон шаклда юбориб, Саудия Арабистони Ташқи ишлар вазирлигига тегишли ягона платформа орқали олиш мумкин. Виза зиёратчининг электрон почтасига юборилади.
Мавзуга оид
08:18 / 10.04.2026
Саудиядаги The Line лойиҳаси қурилиши космосдан кузатилди
10:50 / 22.08.2024
Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг Саудияга экспорти кўпайтирилади
14:38 / 25.05.2024
Оролбўйида жойлашган аҳоли пунктларига Саудия Арабистони ёрдами жалб этилади
18:37 / 28.02.2024