Суҳбат чоғида Ўзбекистон-Франция ўртасидаги ҳамкорликни янада ривожлантириш масалалари ва 2023 йилда режалаштирилган тадбирлар муҳокама қилинди. Давлат раҳбарининг Францияга олий даражадаги ташрифи давомида эришилган келишувларни амалга ошириш бўйича чора-тадбирлар, Самарқандда Француз альянсини очиш бўйича ўзаро фикр алмашилди.
Элчи Франция учун Ўзбекистон билан икки томонлама ҳамкорликда таълим соҳаси устувор йўналишлардан бири эканлигига урғу берди.
Бўлиб ўтган учрашув якунида Франция билан турли соҳаларда ўзаро манфаатли алоқаларни мустаҳкамлаш, Ўзбекистон-Франция ўртасидаги ҳамкорликни янги босқичга олиб чиқиш, сиёсий, савдо-иқтисодий, маданий-гуманитар соҳаларда алоқаларни ривожлантиришга қаратилган тадбирларни ташкил этишга келишиб олинди.












