Жамият | 18:41 / 11.02.2023
24697
1 дақиқада ўқилади
Тошкент патири
Ҳиди ва мазаси димоқни ёрадиган нон тайёрлашнинг машаққатлари, ловуллаган тандир олдидаги новвойларнинг заҳмати ҳақида доим ҳам ўйламаймиз. Нон турлари қанча кўп бўлса, уларнинг хамирини қориш, шаклини ясаш усуллари ҳам шунча. Самарқанддан келаётиб Самарқанд нони, водий йўлидан эса водий патири, Хоразмдан эса улкан лочира келтириш аллақачон қадриятга айланган. Тошкент патири ҳам ўз ўрнига эга.
Бугун "Oshqoshiq" жамоаси YouTube саҳифасидаги янги сонида Тошкентнинг тўй ва шодиёна кунларида тайёрланадиган Тошкент патирлари ҳақида маълумот беради.