Ўзбекистон | 17:45 / 14.02.2023
13335
1 дақиқада ўқилади
Ўзбекистонда талабалар сони 1 миллиондан ошди
Олийгоҳлар сони эса 191 тага етган. Талабаларнинг 52 фоизи – йигитлар, 48 фоизи – хотин-қизлар.
Ўзбекистонда 2022/23 ўқув йили бошланган пайтда талабаларнинг умумий сони 1 040 400 нафарга етган. Бу ҳақда Статистига агентлиги маълум қилди.
Талабаларнинг 544 800 нафари йигитлар, 495 600 нафари эса хотин-қизлар ҳиссасига тўғри келади.
2021 йилнинг 1 январ ҳолатига ЮНЕСКОнинг Статистика институти маълумотларига кўра, хорижда таҳсил олаётган ўзбекистонлик талабалар сони 85,9 минг нафарни ташкил этган.
Эслатиб ўтамиз, ўтган ўқув йилида Ўзбекистонда талабаларнинг сони 808 минг 400 нафар экани маълум қилинганди.
Мавзуга оид
20:25 / 23.08.2024
Олий таълим муассасаларида янги ўқув йили 9 сентябрда бошланади
15:45 / 19.08.2024
Янги ўқув йилида қанча абитуриент талабаликка тавсия этилгани маълум қилинди
10:56 / 18.08.2024
1-курсга кирганлар ётоқхона учун ариза бера олмаётгани сабаби маълум қилинди
19:22 / 17.08.2024