Ўзбекистон | 07:57 / 15.02.2023
7211
1 дақиқада ўқилади

Ички ишлар органлари кинология бўлинмалари пулли хизматлар кўрсатишни бошлайди

Вазирлар Маҳкамасининг “Ички ишлар органларининг кинология хизматлари фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилади.

Фото: Kun.uz

Янги ҳужжат лойиҳасига кўра, ўзгартириш ва қўшимчаларга асосан ички ишлар органлари кинология бўлинмалари шартнома асосида жисмоний ва юридик шахсларга тегишли итларни тайёрлаш, уларнинг итларини вақтинчалик кинология бўлинмаларида сақлаш бўйича пулли хизматлар кўрсатиш, шунингдек етиштирилган ва ўзларининг эҳтиёжидан ортиқ бўлган ҳамда хизматга яроқсиз итларни сотиш ҳуқуқи берилмоқда.

Шу билан бирга, Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 9 сентябрдаги 750-сон қарори, Ўзбекистон президентининг 2021 йил 29 ноябрдаги ПФ-27-сон фармони талабларига мувофиқлаштирилмоқда.

Ушбу қарорнинг қабул қилиниши Ўзбекистон давлат бюджетидан қўшимча харажатларни талаб этмайди. Лойиҳани тайёрлашда Давлат божхона қўмитасининг кинология соҳасидаги тажрибалари инобатга олинган.

 

Мавзуга оид