Камолиддин Набиев яна «Махсустранс» корхонасига раҳбар этиб тайинланди
«Махсустранс» корхонасига Камолиддин Набиев раҳбар вазифасини бажарувчи этиб тайинланди. Абдужамил Абдуваҳобов ўз хоҳиши билан лавозимни тарк этди.
Камолиддин Набиев «Махсустранс» қаттиқ маиший чиқиндиларни олиб чиқиш корхонаси раҳбари вазифасини бажарувчи этиб қайта тайинланди, деб хабар бермоқда Gazeta.uz.
Илгари, 2018 йилгача у ушбу корхонага раҳбарлик қилган, сўнгра Экология қўмитаси ҳузуридаги Республика санитария-тозалаш ишларини ташкил этиш марказига раҳбарлик қилган.
Аввалги раҳбар Абдужамил Абдуваҳобов ўз хоҳиши билан ишдан бўшатилди.
8 февраль куни Шавкат Мирзиёев «Махсустранс» корхонасини ислоҳ қилиш ва молиявий аҳволини яхшилаш зарурлигини маълум қилган эди.
Давлат раҳбари чиқиндиларни алоҳида йиғиш бўйича олиб борилаётган ишларни «мутлақо қониқарсиз» деб атади ва масъулларга пойтахтда чиқиндиларни қайта ишлаш даражасини камида 50 фоизга (ҳозир бу кўрсаткич 18 фоиз) ошириш бўйича топшириқ берди.
Мавзуга оид
16:42 / 20.07.2024
Тошкентдаги 75 та маҳалладан чиқиндиларни олиб кетиш хизмати “Махсустранс”га қайтарилади
21:14 / 12.03.2021
«Махсустранс»: Тошкентда бир кунда 2 минг тонна чиқинди чиқарилади
15:01 / 26.02.2021
«Махсустранс» чиқинди доимий йиғилиб қоладиган манзиллар рўйхатини тузмоқда
00:17 / 30.01.2021