Тожикистонда зилзила содир бўлди. Бу ҳақда ФВВ Сейсмопрогностик мониторинг Республика маркази хабар қилди.
16 февраль куни Тошкент вақти билан соат 15:32 да Тожикистонда зилзила содир бўлди.
Зилзила координаталари: 38,65 градус шимолий кенглик; 72,39 градус шарқий узунлик.
Магнитуда М=4. Чуқурлик - 139 км. Зилзила эпицентри Тошкентдан 397 км жануби-шарқда.
Бундан олдин Афғонистонда бир кунда иккинчи зилзила содир бўлгани тўғрисида хабар берилганди.
















