Ўзбекистон статистика маълумотлар очиқлиги рейтингида 40-ўринни эгаллади. Бу ҳақда Open Data Watch ташкилоти хабар берди.
Ўзбекистон бу рейтингда 66 балл тўплаган.
Очиқ маълумотлар рейтинги (Open Data Inventory, ODIN) мамлакатнинг статистик маълумотлари қанчалик тўлиқлигини ва уларнинг халқаро очиқлик стандартларига мос келишини баҳолайди.
Таққослаш учун, ушбу рейтингда Қирғизистон 51 балл билан 89-, Қозоғистон 64 балл билан 48-, Тожикистон 42 балл билан 120-, Россия 61 балл билан 52-, АҚШ 71 балл билан 22-ўринни эгаллаган. Биринчи ўринда Сингапур, иккинчи ўринда Дания ва Финландия жойлашган.
Туркманистон 1 балл билан сўнгги – 192-ўринда қайд этилган.

















