Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жо Байден Киевга келди
У ташриф давомида Украинага янги ҳарбий ёрдам пакетини ваъда қилди.
Фото: Видеодан кадр
АҚШ президенти Жо Байден Европага сафари доирасида Украина пойтахти Киевга ҳам ташриф буюрди. Маҳаллий нашрлар Америка президенти ва Володимир Зеленский Киевдаги Михайлив собори олдидаги майдонда учрашгани акс этган кадрларни намойиш этди.
«Украинская правда» нашри хабарига кўра, Байден ибодатхонага уруш давомида ҳалок бўлган украиналик ҳарбий хизматчиларни хотирлаш учун келган.
Ушбу ташриф вақтида Киевда ҳаво тревогаси эълон қилинди. Президентлар гувоҳлар олган видеоларда акс этган.
Кўп ўтмай Володимир Зеленский АҚШ президенти ташрифи тўғрисида расман хабар берди: «Жозеф Байден, Киевга хуш келибсиз! Сизнинг ташрифингиз — барча украинлар учун муҳим қўллаб-қувватлов намойиш этилиши бўлди».
Шунингдек, Оқ уй Жо Байденнинг Киевга ташрифи муносабати билан баёнот берди. Америка президенти ташриф давомида Украина учун 500 млн долларлик янги ҳарбий ёрдам пакети ҳақида гапирган, бу ёрдам ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимларини ўз ичига олади, шунингдек Россия элитасига қарши янги санкциялар жорий этилади.
Америка раҳбарининг Киевга ташрифи олдиндан эълон қилинмаганди. 20 феврал тонгида Киев марказидаги кўчалар, жумладан АҚШ элчихонаси ва марказий темирйўл вокзали яқинидан ўтган кўчалар тўсилганди. Украина ТИВ Киевга ғарбдаги иттифоқчилардан бирининг «раҳбари» келиши кутилаётганини билдириб, «сюрприз» ваъда қилганди.
- Оқ уй 20-22 феврал кунлари Байден Полшада бўлиб, ушбу мамлакат президенти Анджей Дуда билан учрашиши ва Россиянинг Украинага босқинига бир йил тўлиши муносабати билан чиқиш қилиши ҳақида хабар берганди. Байденнинг Европага сафари фонида у Полшада Зеленский билан учрашиши ёки Украинага ҳам келиши мумкинлиги ҳақида хабарлар тарқалди. Оқ уй буни рад этганди.
Мавзуга оид
15:07 / 09.02.2026
Украинада Россия Starlink’дан узишни қандай четлаб ўтаётгани айтилди
13:41 / 09.02.2026
Бабиш: Европа Украина бўйича Путин билан музокара олиб бориши керак
12:36 / 09.02.2026
Россия кечаси Украинага 100 тадан ортиқ дрон билан ҳужум қилди
11:55 / 09.02.2026