13:54 / 20.02.2023
4961

Сакен Пўлатов Orient Finans Bank акцияларининг назорат пакети эгасига айланди

Orient Finans Bank акциядорлари ўз акцияларини 52,5 фоиз улушини жамоавий назорат қилувчи сотиб олишда имтиёзли ҳуқуқидан фойдаланган акциядорларга сотди. Бу ҳақда банк хабарида айтилган. 

Сакен Пўлатов

Маълум қилинишича, битимлар натижасида Сакен Пўлатов 57,15 фоиз улуш билан назорат пакети эгасига айланди. 

«Сакен Пўлатов Orient Finans Bank ҳаммуассисларидан бири бўлган ва банкнинг бизнес жараёнларини батафсил тушуниб, унинг ишида фаол иштирок этади», дейилади банк хабарида. 

Эслатиб ўтамиз, 2010 йилдан 2020 йилгача у Orient Finans Bank Кузатув кенгаши раиси лавозимида ишлаган. 

Ўз навбатида, Ситора Аҳмаджонова ўз улушини 28 фоизга оширган. Юридик шахсларга тегишли бўлган бошқа миноритар акциялар ўзгаришсиз қолган. 

Spot нашри хабарига кўра, Пайзуллажон Мирзаев банк акциядорлари рўйхатидан чиқди. 2021 йилда у Пўлатов билан банкдаги йирик улушларга эга бўлган – битимдан сўнг уларнинг ҳар бирининг улуши 22,49 фоизни ташкил этган. 

Сакен Пўлатов 1975 йилда Тошкент шаҳрида туғилган. Маълумоти олий. У бир неча йил спорт соҳасида, жумладан Тошкентнинг «Локомотив» футбол клуби тизимида фаолият олиб борган. Сакен Пўлатов 2019 йилдан бери Ўзбекистон бокс федерацияси раисининг биринчи ўринбосари ҳисобланади.

Top