Ўзбекистон суғурта бозорининг етакчиси - “Ўзбекинвест” компанияси 2022 йилда дунёнинг 118 давлати суғурта бозорларида тан олинди
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев бошчилигида иқтисодиётда, жумладан, молия соҳасида ва унинг муҳим таркибий қисмларидан бири ҳисобланган суғурта бозорида кенг ислоҳотлар амалга оширилмоқда.
Суғурта соҳасини ривожлантиришда “Ўзбекинвест” компанияси фаол иштирок этиб, 2022 йил якунларига кўра ижобий динамикани кўрсатди ва фаолиятидаги асосий кўрсаткичларининг барқарор ўсишини таъминлади.
“Ўзбекинвест” компанияси 2022 йилдаги фаолияти якунларига кўра, Ўзбекистон суғурта бозорида етакчи ўринни сақлабгина қолмай, балки янада мустаҳкамлаб, 931 миллиард сўм суғурта мукофотларининг ялпи йиғилишини таъминлади ҳамда 2021 йил якунига нисбатан ҳажмларнинг 242 фоизга ўсишига эришди.
2017 йилдан 2022 йилгача бўлган давр мобайнида йиғилган мукофотлар миқдори 9 баробарга ошди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг экспорт фаолиятини суғурта ҳимояси билан таъминлаш бўйича қарорларида акс эттирилган компания олдидаги вазифалар ижроси доирасида 2022 йилда “Ўзбекинвест” томонидан миллий товар ва хизматлар экспортчиларига 2,1 миллиард АҚШ доллари миқдорида суғурта ҳимояси тақдим этилди, бу эса республиканинг нохомашё экспортида ҳимоясининг 32 фоизини ташкил этди.
2022 йил кўрсаткичлари кескин ўсишининг асосий сабаби – компаниянинг халқаро суғурта ва қайта суғурталаш бозорларида суғурта операцияларининг жадал ва барқарор ривожланиши бўлди, шу боис 2022 йил якунларига кўра қайта суғурта мукофотларининг ҳажми 54 миллион АҚШ долларини ташкил этди, бу эса 2021 йилги ушбу кўрсаткичдан 3 баробар кўпдир. Натижада 2022 йилда компаниянинг жами суғурта портфелидаги хизматлар экспортининг улуши 2017 йилдаги 0,5 фоиздан 65 фоизгача ошди.
Allianz SE (Германия), Zurich Insurance Group (Швейцария), Tokio Marine (Япония), AXA (Франция), People Insurance Company of China (Хитой), Korean Reinsurance Company (Жанубий Корея), Marsh (АҚШ), Willis, AON ва UIB (Буюк Британия) каби етакчи халқаро трансмиллий суғурта ва қайта суғурталаш компаниялари ва брокерлари билан биргаликда ишлашни йўлга қўйилиши натижасида “Ўзбекинвест” ҳамкор мамлакатлар географиясини кенгайтирди. Бугунги кунда “Ўзбекинвест” компаниясининг қайта суғурталаш ҳимояси дунёнинг 118 та давлатида қабул қилинмоқда.
Бу эса, ўз навбатида, “Ўзбекинвест” компаниясининг сўнгги йилларда халқаро суғурта бозорининг фаол ва тан олинган нуфузли иштирокчисига айланганидан далолат беради.
Республика иқтисодиётининг ривожланиш тенденцияларидан келиб чиққан ҳолда, 2022 йилда компания ҳудудларда амалга оширилаётган инвестиция лойиҳаларнинг суғурта ҳимоясини таъминлаш доирасида жадал ўсишни таъминлади. 2022 йилда суғурта мукофотларининг йиғими 42,2 миллиард сўмни ташкил этиб, 2021 йил якунларига нисбатан 132 фоизга ўсишига эришди.
Эркин иқтисодий зоналар ва кичик саноат зоналари ҳудудларида суғурта фаолиятини янада фаол ривожлантириш орқали компания суғурта мукофотлари йиғимини 2021 йилга нисбатан 130 фоизга ўсиш билан 11,9 миллиард сўмни ташкил этди. Шунингдек, 2022 йилда кичик ва ўрта бизнес субъектларини суғурталаш фаолияти бўйича 35,9 миллиард сўм суғурта мукофотлари йиғими амалга оширилди.
Жисмоний шахсларни суғурталаш сегментида эса 2021 йил якунларига нисбатан 124 фоиз ўсиш билан 63,4 миллиард сўм миқдорида суғурта мукофотлари йиғилди.
Бунда компаниянинг 14 та филиал, 214 та суғурта бўлими ҳамда 2000 дан ортиқ суғурта агентларидан ташкил топган ривожланган ҳудудий тармоғи катта ҳисса қўшди.
“Ўзбекинвест” суғурта компанияси “Инсон қадрини улуғлаш ва фаол маҳалла йилида” фаолиятни “маҳаллабай” тамойили асосида ташкил этишга ўз ҳиссасини қўшди. Маҳалла ва аҳоли пунктларида, жумладан, республиканинг чекка ҳудудларида аҳолининг кенг қатламларини суғурта ҳимоясидан фойдаланиш имкониятини таъминлаш мақсадида компания ходимлари томонидан суғурта асослари бўйича мунтазам равишда тренинглар ўтказилди ва бунинг натижасида 1029 нафар кам таъминланган оилалардан бўлган фуқаролар суғурта агентлари сифатида иш билан таъминланди. 2022 йилда улар томонидан маҳаллаларда 12,3 миллиард сўмлик 176 минг донадан ортиқ суғурта полислари сотилди.
Юқори даражадаги тўлов қобилияти ҳамда рискларнинг қуйи даражада бўлиши компаниянинг асосий тамойилларидан биридир. Ушбу миссиянинг муваффақияти Халқаро рейтинг ташкилоти томонидан тасдиқланди - 2022 йил март ойида A.M. Best Company (АҚШ) компаниясидан “Ўзбекинвест”га “Барқарор” прогнози билан “bb” халқаро кредит рейтинги яна бир бор берилди. Шу билан бирга, “Ўзбекинвест” Ўзбекистонда ушбу агентлик томонидан халқаро рейтингга сазовор бўлган биринчи ва ягона ташкилот ҳисобланади.
Шунингдек, 2022 йил декабрь ойида “Moody’s Investors Service Ltd.” ташкилоти компаниянинг молиявий барқарорлик рейтингини “Барқарор” прогнози билан “Bа3” даражасида тасдиқлади. Бу кўрсаткич Ўзбекистон банк-молия сектори тузилмалари орасида энг юқори ҳисобланади.
Давлат ва жамият ҳаётининг барча жабҳаларида рақамлаштиришни фаол жорий этиш тенденцияларидан келиб чиққан ҳолда “Ўзбекинвест” мамлакатимизда биринчи бўлиб мижозларга хизмат кўрсатишдаги биометрик ахборот тизимининг замонавий рақамли технологияси Face ID’ни барча ахборот тизимлари ва мобил иловаларига жорий қилди. Бу эса 2022 йил давомида 80 мингдан ортиқ мижозларга Face ID технологиясидан фойдаланган ҳолда суғурта хизматларини бир зумда расмийлаштириш ва харид қилиш қулайлигини яратиб берди.
Компания мижозларга қулай ва сифатли хизмат кўрсатиш мақсадида онлайн суғурта платформаларини ишга туширди ва қисқа вақт ичида суғуртанинг 9 турини тўлиқ онлайн режимига ўтказди. 2022 йилда компаниянинг рақамли платформалари орқали 303 000 дан ортиқ онлайн полислари сотиб олинди, бу кўрсаткич 2021 йилга нисбатан 15 баробар кўпдир.
Барча электрон платформаларда суғурта ҳодисасини кўриб чиқиш учун онлайн ариза бериш хизмати мижозларга қулайлик яратиш мақсадида ишлаб чиқилган. Ушбу хизмат суғурта ҳодисасини офисга ташриф буюрмасдан онлайн тарзда ҳал қилиш ва бунинг учун суғурта товонини олиш имконини беради.
Суғурта бозорида етакчи ўринни сақлаб қолишда компаниянинг ходимлари ва суғурта агентларининг малакаси ва билимини мунтазам равишда ошириб боришга қаратилаётган катта эътибор аҳамиятли бўлди. 2022 йилда “Суғурта мактаби”ни янада ривожлантириш бўйича қатор ишлар амалга оширилди, компаниянинг 3283 нафар ходими ва суғурта агентларининг малака оширишига ёрдам берган “Суғурта академияси” фаолияти йўлга қўйилди.
Ходимларнинг малакасини узлуксиз ошириш концепцияси доирасида 2022 йил давомида ҳудудий филиал раҳбарлари дунёнинг ўнта йирик қайта суғурталовчиларидан бири бўлган Korean Reinsurance Company (Korean Re), Hyundai Marine & Fire Insurance (Жанубий Корея) суғурта компанияларига тажриба алмашиш учун юборилди ҳамда 30 нафар туман бўлимлари бошлиқлари ва компаниянинг етакчи мутахассислари Прага шаҳридаги Ғарбий Богемия университети (Чехия)да малака ошириш курсларини тамомлади.
2022 йил май ойида Ўзбекистон Маркетинг Aссоциацияси томонидан ташкил этилган Makon Marketing Forum IV йиллик бизнес-форумида “Ўзбекинвест” компанияси “Йил бренди” мукофоти билан тақдирланди. Шунингдек, компания “Суғурта бозори етакчиси” номинацияси соҳиби бўлди.
“Ўзбекинвест” ижтимоий йўналтирилган тижорат тузилмаси бўлиб, компания томонидан 2022 йилда ижтимоий ва хайрия лойиҳаларини амалга ошириш, шунингдек, ногиронлиги бўлган шахсларга, меҳрибонлик уйларига, спорт федерацияларига ва мактабларга манзилли моддий ва хайрия ёрдами кўрсатишга 1,9 миллиард сўмдан ортиқ маблағ йўналтирилди.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев томонидан “Инсонга эътибор ва сифатли таълим йили”да белгиланган вазифаларга мувофиқ “Ўзбекинвест” суғурта компанияси ўз фаолиятини ривожлантиришнинг энг муҳим устувор йўналишларини белгилаган ҳолда халқаро суғурта бозорларида фаолиятни янада кенгайтириш, мижозларга хизмат кўрсатишни яхшилаш, инновацион суғурта маҳсулотларини ишлаб чиқиш ва жорий этиш, онлайн суғуртани рағбатлантириш, “узлуксиз таълим” концепциясини амалга ошириш ва кадрлар малакасини оширишдаги ишларни давом эттиришни режа қилиб белгилаб қўйган.
2023 йилда “Ўзбекинвест”нинг таҳлиллаштириш, рискларни баҳолаш, қарорлар қабул қилиш ва ҳужжатларни расмийлаштиришдаги барча асосий жараёнлари сунъий интеллект технологиясига асосланган рақамли форматга ўтказган ҳолда тўлақонли рақамли компанияга айланиш бўйича тизимли ишлар якунланади.
Мавзуга оид
10:04 / 04.11.2024
“Ўзбекинвест” компанияси Lloyd’s of London бош қароргоҳида Ўзбекистон суғурта бозори тақдимотини ўтказди
10:00 / 18.10.2024
“Ўзбекинвест” компаниясида “Давлат тили ҳақида”ги қонун қабул қилинганининг 35 йиллиги ва “Ўзбек тили байрами куни”га бағишланган тадбир бўлиб ўтди
09:00 / 03.10.2024
Лондондаги Chartered Insurance Institute “Ўзбекинвест” компаниясига Халқаро профессионал ҳамкор ташкилот мақомини берди
10:00 / 30.08.2024