Маълум қилинишича, асосий қисми ёпиқ эшиклар остида ўтган учрашувда бизнес алмашинувлари учун қулай шароитлар яратиш, Ўзбекистон кадрлар салоҳиятини ошириш, Марказий Осиёда минтақавий хавфсизликни мустаҳкамлаш ва бошқа қатор масалалар бўйича саъй-ҳаракатларни бирлаштиришга келишилган.

«АҚШ ҳукумати томонидан Ўзбекистон президентининг ислоҳотлар дастури мунтазам ва ҳар томонлама қўллаб-қувватланаётганини юксак қадрлаймиз», - деб ёзган Бахтиёр Саидов.

28 февраль куни Остона шаҳрида Ўзбекистон ТИВ раҳбари АҚШ ва Марказий Осиё давлатлари ташқи сиёсат идораси раҳбарлари иштирокида C5+1 шаклидаги учрашувда қатнашган эди.







