10:39 / 01.03.2023
6488

Flynas Жидда ва Тошкент ўртасида тўғридан тўғри рейсларни йўлга қўймоқда

Flynas авиакомпанияси Жидда — Тошкент — Жидда йўналиши бўйича тўғридан тўғри рейсларни йўлга қўймоқда. Биринчи йўловчи рейси 2023 йилнинг 27 мартига мўлжалланган.

Фото: Uzbekistan Airports

Рейслар Airbus A320neo самолётларида ҳафтасига тўрт марта — душанба, чоршанба, жума ва шанба кунлари мунтазам равишда амалга оширилиши режалаштирилган.

Авиакомпания 2022 йил сентябридан Жидда — Тошкент — Жидда йўналиши бўйича Бокуга техник қўниш билан йўловчи рейсларини амалга оширмоқда. Ушбу рейслар 2023 йилнинг 24 мартигача амалга оширилади, шундан сўнг авиаташувчи янги парвозлар жадвалига ўтади.

Flynas — Саудия Арабистони авиакомпанияси. Қирол Холид халқаро аэропортида жойлашган. Flynas World Travel Award ва Skytrax томонидан Яқин Шарқнинг етакчи арзон авиакомпанияси деб топилган.

Top