Содиқ Сафоев ЕХҲТнинг ОАВ эркинлиги бўйича вакили билан учрашди
Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти Парламент Ассамблеясининг (ЕХҲТ ПА) Вена шаҳрида бўлиб ўтган қишки сессияси доирасида Сенат раисининг биринчи ўринбосари Содиқ Сафоев бошчилигидаги Ўзбекистон делегацияси ЕХҲТнинг ОАВ эркинлиги бўйича вакили Тереза Рибейро билан учрашди, деб хабар бермоқда «Дунё».
Суҳбат чоғида ЕХҲТ вакилига Ўзбекистонда сўз эркинлигини таъминлаш, ижтимоий тараққиётда оммавий ахборот воситаларининг ролини ошириш борасида амалга оширилаётган ҳуқуқий ва институционал чора-тадбирлар тўғрисида атрофлича маълумот берилди.
Тереза Рибейро Ўзбекистон танлаган йўналиш жамиятнинг барқарор ривожланишини таъминлаш ва иқтисодий самарадорликни ошириш нуқтайи назаридан ягона тўғри йўл эканлигига ишонч билдирди. У давлат бошқаруви тизимидаги маъмурий ислоҳотларни юқори баҳолади, бунда давлат институтлари фаолиятида тўлиқ шаффофлик таъминланиши ва уларнинг масъулияти кучайтирилишини қайд этди.
Хорижлик мутахассислар ва ЕХҲТ экспертлари иштирокида тренинглар ҳамда ўқув курсларини ташкил этиш орқали журналистларнинг касбий маҳоратини оширишга қаратилган қўшма лойиҳаларни амалга ошириш зарурлиги таъкидланди.
Мавзуга оид
13:56 / 19.11.2024
Танзила Норбоева Сенат раиси лавозимига қайта сайланди
15:20 / 26.10.2024
«Ўзбекистоннинг BRICS'га аъзо бўлиши кун тартибида эмас» – Содиқ Сафоев
08:50 / 26.10.2024
Шавкат Мирзиёев ЕХҲТ ДИИҲБ миссияси раҳбари билан учрашди
16:50 / 25.10.2024