Туркияда 24 кун давомида зилзила оқибатларини бартараф этишда иштирок этган Ўзбекистон Мудофаа вазирлигининг малакали ҳарбий хизматчилари 6 март куни Тошкентга қайтиб келди.

Тошкент халқаро аэропортида уларни оммавий ахборот воситалари, кенг жамоатчилик вакиллари, мудофаа вазирининг ўринбосари ва бошқа расмийлар кутиб олди.

Шавкат Мирзиёев топшириғи билан 8 феврал куни жўнаб кетган ҳарбий хизматчиларидан иборат тиббий отряд жами 3860 нафар фуқарога тиббий ёрдам кўрсатган. Улардан 1795 нафари эркаклар, 1177 нафари аёллар ва 888 нафарини эса болалар ташкил этади.